currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТадбиркорлар учун муҳим манба – “Yurkitob.uz”да янги қўлланма

Тадбиркорлар учун муҳим манба – “Yurkitob.uz”да янги қўлланма

Life Style

calendar

17.11.2025

eye

13

Тадбиркорлар учун муҳим манба – “Yurkitob.uz”да янги қўлланма

Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятига яратилаётган шароитлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Фуқароларнинг тадбиркорликни бошлаши, уни ривожлантириши ёки якунлаши жараёнида юзага келадиган саволларга аниқ ва ишончли жавоб бериш бугунги куннинг долзарб эҳтиёжларидан биридир. Шу мақсадда “Yurkitob.uz электрон платформаси орқали тадбиркорлар, давлат хизматчилари ва соҳага қизиқувчилар учун навбатдаги муҳим қўлланма тақдим этилди.

Қўлланма тадбиркорлик фаолиятини бошлашдан уни тугатишгача бўлган тартиб-қоидалар юзасидан зарур бўлган барча ҳуқуқий маълумотларни бир жойда жамлаб, ўқувчиларга тушунарли тарзда ёритади. Қўлланма тадбиркорлик фаолиятини бошлашнинг асосий босқичлари, фаолиятни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби, фирма номини танлашга қўйилган талаблар, тадбиркорлик субектларини тугатиш жараёнлари ва амалдаги имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот беради.

Мазкур қўлланмада шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ўз фаолиятини эркин танлаши, тадбиркорлик билан тўсиқларсиз шуғулланиши, давлат томонидан тўлиқ ҳуқуқий ҳимояга эга эканлиги борасида ҳам муҳим тушунчалар баён этилади. Ҳар бир бўлим амалий мисоллар ва аниқ тартиблар билан бойитилган бўлиб, фойдаланувчига қулай ёндашув асосида тузилган.

Қўлланма келтирилган маълумотлар тадбиркорлик фаолиятини тўғри режалаштиришда, зарур рухсатномалар ва ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳамда тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам беради.

Мазкур қўлланма “Юридик кутубхона” – “Yurkitob.uz” тизими орқали кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда. Қўлланма билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин: https://yurkitob.uz/uz/books/97

Улашиш:

Бошқалар

24-октябр 2025, 04:21
766

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


21-октябр 2025, 11:03
754

Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?

Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.


20-октябр 2025, 04:32
655

Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар

Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.


30-октябр 2025, 07:11
603

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.