Ўзбекистон
02.06.2023
3 828
Олий таълим муассасаларини тамомлаб, мустақил ҳаётга дастлабки қадамларини қўйиш арафасидаги давлат гранти битирувчилари ҳаёлидан шу сингари саволлар ўтаётгандир, эҳтимол: давлат грантида ўқиган битирувчилар давлатга ишлаб бериши шартми? Ишлаб бериш мажбуриятисиз дипломни олиш мумкинми? Давлат гранти битирувчилари ва олий таълим муассасалари бу жараёнда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Аммо, одатда, олий таълим муассасалари ўз мажбуриятларини тўла бажармай, битирувчилардан шартнома шартларини бажаришни талаб қилишади. Битирувчилар фақат давлат органлари ва ташкилотларида ишлаши керакми? Олий таълим муассасалари битирувчиларни ишга қандай тартибда жойлаштириши керак? Агар жойлаштирмаса-чи? Битирувчилар фақат давлат органлари ва ташкилотларида ишлай оладими? Аксариятда битирувчилар фақат давлат органлари ва ташкилотларида ишлай олади, деган қараш шаклланган бўлса-да, аслида қонунчиликда бундай талаб йўқ. Хусусан, Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, давлат грантида ўқиган битирувчилар таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимланади. Кўриниб тургандек, иш берувчиларнинг мулкчилик шаклига (хусусий ёки давлат) талаб қўйилмаган. Назарий жиҳатдан, битирувчи хусусий секторда ҳам фаолиятини бошлаши мумкин. Аммо бунинг учун хусусий сектордаги иш берувчилар тақсимот комиссиясига ўзидаги бўш иш ўринлари бўйича кафолатланган талабнома юбориши керак. Аммо битирувчи ишга мустақил жойлашган бўлса, у ушбу ишини давом эттириши, битирувчиларни ишга тақсимлашда иштирок этиш ёки этмаслиги масалалари очиқ қолдирилган. Амалиётда эса тақсимот комиссиялари битирувчи амалда ишлаб турган ташкилотга йўлланма ёзиб бериш ҳолатлари ҳақида гапирилади. Ишга жойлаштириш тартиби қандай?
Муроджон Нажмиддинов,
ҳуқуқшунос
Улашиш:
Бошқалар
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи
Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.
Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?
Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш
Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак.
Янги ўқув йилида ОТМларига қанча абитуриент давлат гранти асосида қабул қилиниши маълум бўлди
2024/2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди.
Бу йил мактабни 414 мингдан ортиқ ўқувчи тамомлади
Бу борада ўқувчи қизлар сони устунлик қилмоқда.
Талабалар қандай ҳолларда ўқишдан ҳайдалади? Муҳим 6 саволга жавоб
74 соат дарс қолдирган барча талабалар ўқишдан четлаштириладими? Фанлардан ўтиш балини ололмаганларга нима бўлади? “Бюджет”да ўқиган талаба ўқишини қайта “бюджет”га тиклаши мумкинми? Кредит-модуль тизимида ўқийдиганлар-чи? Hudud24.uz қуйида ушбу масалаларга оид муҳим саволларга жавоб беради.
Айрим талабаларнинг контракт пулини тўлаш муддати узайди
Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.