currencies image

12 780,14 UZS

11,84

usd

currencies image

13 980,20 UZS

19,34

eur

currencies image

133,11 UZS

1,96

ru



АсосийЯнгиликларТалабалар учун битирув аттестацияси: муҳим 8 қоида

Талабалар учун битирув аттестацияси: муҳим 8 қоида

Ҳуқуқ

calendar

03.05.2024

eye

1 563

Талабалар учун битирув аттестацияси: муҳим 8 қоида

ОТМ битирувчилари учун якуний давлат аттестациясининг турлари битирувчиларнинг иқтидори, хоҳиши ва таълим хусусиятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Фанлардан 4 баҳо олганларга ҳам «имтиёзли» диплом берилиши мумкин.

1. Хорижий тил бўйича мажбурий эмас: ОТМ Кенгаши қарорига асосан ўтказилиши мумкин

ОТМ битирувчилари (бакалавр ва магистр) учун якуний давлат аттестацияси ҳар бир таълим йўналиш (мутахассислик) бўйича ташкил этиладиган якуний давлат аттестация комиссиялари томонидан амалга ўтказилади.

Якуний давлат аттестацияси таълим йўналиши (мутахассислиги) ўқув режаларига мувофиқ қуйидаги турлардаги аттестация синовларидан иборат:

хорижий тил бўйича якуний давлат аттестация синови (ОТМ Кенгаши қарорига асосан ўтказилиши мумкин);

таълим йўналиши бўйича фанлараро (мажбурий фанлар) якуний давлат аттестация синови;

диплом лойиҳаси ҳимояси;

битирув малакавий иш (магистрлик диссертацияси) ҳимояси.

Хорижий тил бўйича якуний давлат аттестацияси синови талабаларга ўқитилган материалларни улар томонидан ўзлаштирилганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган бўлиши керак. Бу дегани ўқиш давомида умуман ўтилмаган янги мавзулардан синов бўлиши мумкин эмас.

2. Аттестация турини танлашда талабалар хоҳиши инобатга олиниши керак

Якуний давлат аттестациясининг турлари яъни мажбурий фанлардан аттестация синови ёки диплом лойиҳаси ҳимояси ёхуд битирув малакавий иши (магистрлик диссертацияси) ҳимояси шаклида ўтказилиши битирувчиларнинг иқтидори, хоҳиши ва таълим хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ОТМ Кенгаши қарори билан белгиланади.

ОТМ Кенгаши қарори билан битирувчилар учун белгиланган якуний давлат аттестациясининг шакли бир ўқув йили давомида ўзгартирилиши мумкин эмас.

3. Баҳолаш мезонлари 3 ой олдин эълон қилиниши керак

Якуний давлат аттестацияси синовларининг дастурлари ва баҳолаш мезонлари улар бошланишидан камида 3 ой олдин талабалар эътиборига етказилиши керак.

Шунингдек, якуний давлат аттестацияси синовлари усулларига (ёзма, тест ёки оғзаки усул) оид маълумот ҳақида ҳам талабалар 3 ой олдин хабардор қилиниши керак.

4. Фанлардан қарздорлиги борлар аттестацияга қўйилмайди

Якуний давлат аттестациясига ўқув режа ва фан дастурларини тўлиқ тугатган ва ўқув режасида назарда тутилган барча синовлардан муваффақиятли ўтган талабалар қўйилади. Демак, фанлардан қарздорлиги борлар якуний аттестацияга қўйилмайди.

5. Плагиат баҳонинг бекор бўлишига сабаб бўлади

Якуний давлат аттестацияси натижалари мажлис баёни расмийлаштирилгандан сўнг шу куннинг ўзида эълон қилинади.

Ҳар қандай аттестация синовларида плагиатга йўл қўйилмайди. Плагиат аниқланганда битирувчига аттестация синовидан қониқарсиз баҳо қўйилади ёки қўйилган ижобий баҳо бекор қилинади.

6. 4 баҳо олган битирувчи ҳам «имтиёзли» диплом олиши мумкин

Фанларни ўзлаштиришда катта ютуқларга эришган ва ўқув режасидаги барча фанларнинг камида 3/4 қисми бўйича 86 балл ва ундан юқори, бошқа фанлардан эса 71 балл олган, шунингдек, аттестация бўйича камида 86 балл олган бакалавр битирувчисига «имтиёзли» диплом берилади.

7. Аттестациядан ўта олмаганларга 3 йил вақт берилади

Аттестациядан ўта олмаганлар ўқиш тугагандан сўнг, аризасига мувофиқ аттестацияни кейинги 3 йилда қайта топшириш ҳуқуқига эга.

Аттестациядан кейинги 3 йилда ҳам қайта ўта олмаган талабага академик маълумотнома берилади ва у тўлов-контракт асосида 4-курсга (битирув курсига) қайта тикланиши мумкин.

Узрли сабаб билан аттестацияга келмаганлар ректор буйруғи билан аттестациялар якунланишигача бошқа муддатларда ўтказиладиган аттестацияга киритилиши мумкин.

8. Апелляция 3 кунда берилиши керак

Баҳосидан норози бўлган битирувчилар баҳолар эълон қилингандан кейин 3 кунда апелляция бериши мумкин. Апелляция комиссияси аризани кўриб чиқиб ўз хулосасини битирувчига бир кун муддат ичида маълум қилиши лозим.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 712

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


24-сентябр 2024, 13:17
2 310

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


16-сентябр 2024, 13:10
1 491

«Самосуд» учун қандай жавобгарлик бор?

Ҳар бир жамиятда барқарорлик ва ривожланиш тартиб-интизом, ҳуқуқлар ва эркинликларнинг таъминланганлиги, умуман олганда ҳуқуқлиликнинг қарор топгани билан баҳоланади. Азалий қонуният шу.


20-сентябр 2024, 13:18
1 451

Меҳнат шартномаси бўйича нималарни билиш керак? Муҳим қоидалар

Мазмунан меҳнатга оид муносабатларни тартибга соладиган фуқаролик шартномаларини тузиш тақиқланади. Яъни фуқаролик шартномасида меҳнат муносабатларига оид шартлар кўзда тутилмаслиги лозим.