Ўзбекистон
14.08.2023
7 705
Кимлар ётоқхонага жойлашишда устунлик ҳуқуқига эга? Ётоқхона пулидан кимлар озод қилиниши мумкин? Ётоқхонага жойлаша олмаган талабаларнинг кватира харажатларини қоплаб бериш тартиби қандай? Қуйидаги мақолада шу ва бошқа саволларга жавоб берилган. 1. Ётоқхона кимларга берилади? Бошқа ҳудуддан келиб ўқиётган ва ўқиш жойида ўзининг ёки ота-онасининг уйи бўлмаган талабалар ётоқхона билан таъминланади. 2. Ётоқхонага жойлашишда кимларга устунлик берилади? Ётоқхонага талаб ва эҳтиёж юқори бўлганида талабалар қуйидаги мезонлар асосида кетма-кет жойлаштирилади: – чин етим талабалар; – “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари; – ногиронлиги бўлган талабалар; – ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар (шунингдек, турли ижтимоий дафтарга киритилган оилаларнинг фарзандлари, 2 ёки ундан кўп контрактда ўқиётган оилаларнинг фарзандлари); – чет-эллик талабалар; – 1-2 курс талабалари; – талаба қизлар; – ёшлар иттифоқининг фаоллари; – халқаро миқёсдаги фан олимпиадалари ғолиблари; – ётоқхонада талабалар кенгаши раиси, қават сардори ва бошқа жиҳатлари билан доимий фаоллик кўрсатган талабалар. 3. Ётоқхона тўловида кимларга имтиёз берилиши мумкин? Ётоқхона тўлови бўйича имтиёзни ОТМ Кенгаши белгилайди ва бу имтиёз қуйидагиларга берилиши мумкин: – кўз касалликлари бўйича 1-2-гуруҳ ногиронлари, чин етимлар (ота-онасининг ҳар иккиси вафот этганлар) ва етимлар (ота-оналаридан бири вафот этганлар), Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар – ётоқхона тўловларидан бутунлай озод этиш тарзида; – умумий касалликлар бўйича 2-гуруҳ ногиронлари, вазифасини намунали бажараётган талабалар Кенгаши раиси, қават сардори ҳамда ётоқхона кутубхонаси учун масъул талабалар – умумий тўловдан 50 фоиз чегирма тарзида. !!!Имтиёзни ОТМ Кенгаши белгилайди 4. Ижара тўловининг бир қисми барча талабаларга қоплаб бериладими? Йўқ, ётоқхона билан таъминланмаган ва ижарада турган талабаларнинг 60 фоизиники қоплаб берилади. Бунда ижара тўлови қоплаб бериладиган талабалар ижтимоий мезонлар асосида аниқланади (мезонлар қуйида келтирилади). Ижаранинг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм), қолган ҳудудларда – БҲМнинг ярим бараварини (165 минг сўм) ташкил қилади. Ижара шартномаси солиқ органларида рўйхатдан ўтказилган бўлиши лозим (ижара шартномаси билан боғлиқ тартиблар бу ерда). 5. Битта квартирада бир нечта талаба турса, қайси талаба учун ижара тўлови берилади? Битта уйда 2 ва ундан кўп талаба ижарада бирга яшаганда уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилиши керак. Бунда ижара учун тўлов уйда ижарада турган барча талабалар ўртасида тенг бўлинади ҳамда ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ҳар бир талабага тўғри келадиган ижара суммасидан келиб чиқиб амалга оширилади. Масалан, битта квартирада 4 та талаба биргаликда яшайди ва ижара тўлови 4 млн сўм деб белгиланган. Бунда 4 млн сўм 4 та талаба ўртасида тенг тақсимланади яъни ҳар бирига 1 млн сўмдан тўғри келади, уларнинг ҳар бирига 330 минг сўмдан компенсаци берилади. 6. “Грант”да ўқийдиганларга ҳам ижара учун тўлов қоплаб бериладими? Ижара учун тўлов фақат кундузги таълимда, “бюджет” ёки контрактда ўқишидан қатъи назар асосида таҳсил олишидан қатъи назар, ижарада яшаётган талабаларга берилади. 7. Кимга мурожаат қилиш керак? Ижара учун тўловни олиш учун талабалар факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки талабаларни турар жой билан таъминлаш бўлимига икки нусхада анкета-ариза билан мурожаат қилади. Ижара тўлови ўқув йили давомида, яъни ҳар йили 1 сентябрдан 1 июлгача қоплаб берилади. 8. Кимларга биринчи навбатда устунлик берилади? Аризага қуйидагиларни тасдиқловчи маълумот илова қилиниши лозим ва ижара тўловини тўлаш шу мезонлар асосида аниқланади:
Дилмурод Ражабоев “Hudud24.uz” колумнисти.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб
Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Банкдаги омонат эр ва хотиннинг умумий мулки ҳисобланадими?
Эр-хотин никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
Ота уйи кенжа фарзандга қолиши керак...ми?
Нотариал идорамизга кунига мерос масаласида ўнлаб фуқаролар мурожаат қилади.
Тошкентда 18 ёшли талаба қиз ўзини метро поезди тагига ташламоқчи бўлди
ИИО ходими қиз бола электр поезди станцияга яқинлашаётган пайтда рельсга сакраб тушганини пайқаб қолган.
Талабалар қандай асарларни ўқиши керак? 10 та китоб рўйхати
Талабалик даври кўплаб имкониятлар қатори китоб ўқишга ҳам вақт, иштиёқ ва қизиқиш кучли бўлиши билан ажралиб туради. Олтин даврнинг олтин лаҳзаларини яхши китобларга сарфлаш, мазмунли ва манфаатли ўтказиш учун hudud24.uz ҳар бир талаба ўқиши лозим бўлган 10 та китобни тавсия этади.
Тошкентда квартира ижарага олиш энг мақбул нархда бўлган ҳудудлар қайсилиги айтилди
Таҳлилларга кўра, ўтган йилга нисбатан пойтахтда ижаранинг ўртача нархи 2,3 фоизга ошган.
Ўзбекистонда қанча талаба бор?
Республикадаги ОТМлар ва уларда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича маълумот берилди.