currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТарихий ташриф: Ўзбекистон ва Франция ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Тарихий ташриф: Ўзбекистон ва Франция ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон

calendar

13.03.2025

eye

282

Тарихий ташриф: Ўзбекистон ва Франция ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Франция Республикасида бўлиб турибди.

Елисей саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг музокаралари бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари кўп қиррали Ўзбекистон – Франция муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини юзма-юз ва делегациялар иштирокида атрофлича муҳокама қилдилар.

Икки мамлакат етакчиларининг 2023 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтган учрашуви давомида эришилган келишувлар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Турли даражаларда фаол мулоқотлар давом этмоқда. Ўтган йилда товар айирбошлаш ҳажми илк бор 1 миллиард евродан ошди, қўшма корхоналар сони 4 баробар кўпайди.

Юртимизда Франциянинг “Orano”, “EDF”, “Total”, “SUEZ”, “Voltalia”, “Veolia” ва кўплаб бошқа етакчи компаниялари муваффақиятли иш олиб бормоқда. Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик янги сифат касб этди, у билан янги Ҳамкорлик дастури қабул қилинмоқда.

Ташрифга тайёргарлик доирасида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва "MEDEF" бизнес миссияси самарали ўтди, Ишбилармонлар палатаси ўз ишини бошлади.

Шу кунларда Париж, Тулуза, Лион ва Ницца шаҳарларида ҳудудларнинг фаол иштирокида қўшма тадбирлар ўтказилмоқда. Куни кеча қўшма тиббиёт форуми ҳамда фан ва таълим бўйича конференция, Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва маданиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди. Гретц-Арменвиль шаҳрида буюк аллома Абу Райҳон Беруний бюсти очилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, Франциянинг етакчи компания ва корхоналари билан кооперация лойиҳаларини илгари суришга устувор аҳамият қаратилди.

Бу галги саммитга янги Инновация ва саноат шериклиги дастури тайёрланган. Муҳим минерал хомашё ресурсларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 6,5 миллиард евролик қўшма лойиҳаларни илгари суриш кўзда тутилган.

Умуман, қўшма лойиҳалар портфели 12 миллиард евродан зиёдни ташкил этмоқда.

Шу маънода, молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари узоқ муддатли кооперация алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон – Франция инвестиция кенгашини таъсис этиш ва унинг биринчи йиғилишини жорий йил июнь ойида Тошкент инвестиция форуми доирасида ўтказишни таклиф этди.

 

Давлат ташрифи давомида қуйидагилар ҳам имзоланди:

- Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

- реадмиссия тўғрисида ҳукуматлараро битим;

- Франциянинг етакчи компаниялари билан Ўзбекистонда 6,5 миллиард евролик истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларидаги ҳамкорлик дастури;

- ташқи ишлар вазирликларининг 2025-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

- 2026-2030 йилларда Франция тараққиёт агентлиги билан ҳамкорлик дастури;

- дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан ўзаро озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;

- халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик тўғрисида декларация;

- соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида декларация;

- француз тилини ўқитишни кенгайтириш тўғрисида баённома;

- мусиқа, кино ва театр соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида декларация;

- Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан Франция Маданият вазирлиги, Маданий мерос миллий институти ва Марказий Осиё тадқиқотлари институти ўртасидаги ҳамкорлик битимлари;

- Тошкент ва Париж шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида баённома ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар.

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
1 024

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
974

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
930

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


15-январ 2026, 13:06
829

Аҳолини рўйхатга олиш бошланди

Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?

Мавзуга доир янгиликлар: