Тармоқда нима гап?
17.11.2025
32

Ҳозирги вақтда хизматларни ва товарларни реализация қилишнинг оммабоп электрон шаклдаги турлари ижтимоий тармоқлар бўлиб қолмоқда. Ўз фаолиятини ижтимоий тармоқларда ёритиш орқали тижоратни амалга ошираётган тижоратчилар учун Ўзбекистон Республикаси қонунчиликда белгиланган тегишли нормалар мавжуд.
Биринчи навбатда электрон савдо бевосита рекламага алоқадор бўлганлиги сабабли ўз фаолиятини ижтимоий тармоқларда ёритиш орқали, тижорат билан шуғулланиш реклама қонунчилиги талабларига амал қилинишидан бошланади. Ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарлар ҳақида товарларни ишлаб чиқарувчиларнинг ва (ёки) сотувчиларнинг сайтларига ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга жойлаштирилган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ахборотга, агар кўрсатилган маълумотлар сайтга ёки ижтимоий тармоқдаги саҳифага кирувчиларни реализация қилинаётган товарлар, уларнинг ассортименти, улардан фойдаланиш қоидалари ва бошқа хусусиятлар (хоссалар) тўғрисида хабардор қилиш учун мўлжалланган бўлиши орқали Ўзбекистон Республикасининг 07.06.2022 йилдаги ЎРҚ-776-сонли "Реклама тўғрисида"ги Қонун билан тартибга солинади.
Ушбу қонуннинг 16-моддасига кўра, рекламага доир асосий талаблар ва рекламада тақиқланадиган ҳолатларга амал қилган ҳолда тижоратчилар ўз фаолиятларини ижтимоий тармоқларда ёритишлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Бундан ташқари интернет орқали тижорий фаолиятни амалга оширишда солиқ қонунчилигига ҳам эътибор бериш лозим. Солиқ кодексининг 282-моддаси билан электрон шаклдаги хизматлар қаторига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда жаҳон Интернет ахборот тармоғидан автоматик усулда фойдаланиш орқали кўрсатилган хизматлар киритилиши белгиланган. Хусусан, бундай хизматлар жумласига кирадиганларидан бирида дастурий таъминотдан шунингдек маълумотлар базаларидан, уларга киритиладиган янги маълумотлардан ва қўшимча функционал имкониятлардан Интернет тармоғи орқали, шу жумладан улардан масофадан туриб фойдаланиш имконини бериш йўли билан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларни тақдим этиш имконияти мавжуд бўлиши керак. Бундан ташқари ушбу моддада бир қанча электрон шаклдаги хизматларнинг белгилари келтириб ўтилган.
Ушбу белгиларни қамраб олган электрон шаклдаги фаолият турлари билан шуғулланувчилар юридик ёки жисмоний шахс кўринишидаги солиқ тўловчилар қаторига киришлари лозим.
Электрон шаклдаги хизматларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчилар қаторига киритишдаги муҳим белгиси реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган ҳолатларда амал қилади. Яъни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган электрон шаклдаги хизматларни реализация қилишни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари бундай хизматларни жисмоний шахсларга кўрсатишга оид қисм бўйича солиқ тўловчилар, деб эътироф этилади.
Ушбу кодексга кўра, жисмоний шахсларга электрон шаклдаги хизматларни реализация қилиш бўйича айланма солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига кўра, электрон тижорат соҳасида хўжалик юритувчи субъектларга товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганда электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади. Бу, ўз навбатида, солиқ ҳисоботлари ва тўловлари билан боғлиқ мажбуриятларни келтириб чиқаради. Хўжалик юритувчи субъектларга товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилиш ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотни солиқ органларига онлайн режимида узатиш имконини берувчи виртуал кассадан мажбурий фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Бу эса солиқ мажбуриятларини назорат қилиш ва тўловларни ҳисобга олиш учун асос бўлади. Электрон тижорат соҳасида электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда тўловлар амалга оширилганда виртуал касса электрон чеки харидорга унинг абонент рақамига ёки харидор томонидан кўрсатилган электрон почта манзилига ёхуд харидорнинг шахсий кабинетига олувчи кўрсатилган ҳолда юборилиши керак. Бу тўловнинг тасдиқланиши ва шаффофлигини таъминлайди.
Демак, Телеграм ва Инстаграм саҳифаларидан фойдаланган ҳолда тижоратни амалга оширишда Солиқ кодексининг 282-моддасида назарда тутилган электрон шаклдаги хизматларнинг белгилари мавжуд бўлса юридик ёки жисмоний шахс кўринишидаги солиқ тўловчилар сифатида қаралади. Бунинг натижасида солиқ тўловчиларга тегишли барча ҳуқуқ ва мажбуриятларга амал қилиши талаб этилади.
Ахрор Казаков,
"Адолат" МҲАМ бўлим бошлиғи
Улашиш:
Бошқалар
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?
Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар
Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.