Ўзбекистон
30.08.2023
933

Биргина жорий йил январь ойида Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки юртимизда ишлаб чиқарилган 110 та “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари билан таъминланди. Шунингдек, март ойида “Jizzakh Auto” томонидан йиғилган бу турдаги автомобилларнинг яна 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудларга тақдим этилди. Бугун эса А тоифали яна 50 та “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналарини Қашқадарё ва Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимидаги "103" шахобчаларига етказиб бериш бошланди. “Дунё тажрибасида тез тиббий ёрдам хизматидаги автотранспорт воситаларини ишлатиш муддати ўртача 5-8 йилни ташкил этади”, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. Юртимизда ҳам фойдаланилаётганига 8 йилдан ошган машиналарни янгилаш лозимлиги белгиланган. Шу сабабли “103” хизматида эскирган автоуловларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чоралари кўрилмоқда. Бугунги тадбир эса бу ишларнинг амалий ифодаси бўлиб, йил якунига қадар яна 610 дона ана шундай транспорт воситалари ҳудудларга етказиб берилиши режалаштирилган. Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бешинчи авлод А тоифали “Volkswagen Caddy” мутлақо янги MQB платформасида ишлайди. Улар 1,6 МPI атмосферали мотор билан жиҳозланган бўлиб, 6 поғонали механик узатмалар қутиси ва 110 от кучига эга. 100 километр масофага автомобиль аралаш циклда 7 литр ёнилғи сарфлайди.
Улашиш:
Бошқалар
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Уй-жой харидида алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 6 саволга жавоб
Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши
Давлат рўйхатидан ўтказиш — мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун мажбурий юридик босқич ҳисобланади.
2023 йилда “Тез ёрдам”га энг кўп ёлғон чақириқ Тошкент вилоятидан келиб тушган. Махсус хизматларни алдаб чақирганларга қандай жазо бор?
Рақамларга кўра, ўтган йилда «103» хизматига жами 3 505 та ёлғон чақирув бўлган.
Ўтган 6 ойи давомида «103»га жами 1 752 та ёлғон чақириқ келиб тушган
Энг кўп ёлғон чақириқ Тошкент вилоятида кузатилган – 325 та.