Ўзбекистон
24.07.2023
1 096

2023 йилнинг ўтган 6 ойи давомида «103» хизматига жами 1 752 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Бу ҳақда Республика тез тиббий ёрдам маркази директори маълум қилди. Қайд этилишича, мазкур кўрсаткични 2022 йилнинг айни шу даври билан таққослаган, қарийб 975 тага камайган. Таҳлилларнинг кўрсатишича, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп ёлғон чақириқ Тошкент вилоятида кузатилиб, мазкур рақам 325 тани ташкил этган. Кейинги ўринда Фарғона вилояти қайд этилди — 284 та. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 248 та ана шундай мурожаат келиб тушган. Энг кам ёлғон чақириқ эса Самарқанд вилоятида рўйхатга олинган бўлиб, бу рақам 17 тани ташкил этган.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳадя шартномасини бекор қилиш мумкинми?
Ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.
Уй-жой (квартира)ни ижарага бериш шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Уй-жойни ижарага бериш ёки ижарага олишда энг муҳим ҳужжат бу — ижара шартномасидир.
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Солиқ органи исталган ҳужжатни талаб қила оладими?
Баённома тарафлар томонидан имзоланади, имзо қўйиш рад этилган тақдирда эса бу ҳақда алоҳида қайд киритилади.