currencies image

12 965,34 UZS

14,82

usd

currencies image

14 525,07 UZS

81,50

eur

currencies image

161,34 UZS

0,29

ru



АсосийЯнгиликларТошкент халқаро аэропортида 8,5 тонна гиёҳвандлик моддаси фош этилди

Тошкент халқаро аэропортида 8,5 тонна гиёҳвандлик моддаси фош этилди

Ўзбекистон

calendar

07.09.2023

eye

411

Тошкент халқаро аэропортида 8,5 тонна гиёҳвандлик моддаси фош этилди

Тошкент халқаро аэропортида 8,5 тонна гиёҳвандлик моддаси қўлга олинди. Пишириқлар устига сепиладиган қандолат кўкнориси сифатида божхона постидан ўтказилаётган 1000 та қоп ичидаги уруғлар ҳақиқий гиёҳвандлик моддаси бўлиб чиқди ва бу 30 йил ичида қўлга тушган энг йирик миқдор эканлиги айтилмоқда. Хабар берилишича, Божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комлексининг “Авиаюклар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳаво йўллари орқали республикага хориждан олиб келиниб, сўнгра юк автотранспорт воситаси орқали транзит тарзида олиб ўтилиши режалаштирилган 25 тонна оғирликдаги 1000 қоп қандолат кўкнориси уруғлари божхона кўригидан ўтказилган. Маълум қилинишича, одатда турли пишириқларга қўшиладиган ёки юзасига сепиладиган қандолат кўкнориси гарчи ўхшаш бўлса-да, анъанавий кўкнори гиёҳвандлик воситасидан тубдан фарқ қилади. Яъни, ушбу маҳсулот кўкнори оиласига мансуб ўт ўсимликларнинг махсус тайёрланган ва қайта ишланган уруғлари ҳисобланади. Қайд этилишича, божхона кўриги давомида ҳужжатларда қандолат кўкнориси деб кўрсатилган 25 тонна уруғ ва сомонлар таркибида ҳақиқий гиёҳвандлик воситаси ҳисобланган 8,5 тонна кўкнори сомони борлиги аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2025, 04:03
1 716

Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?

Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.


16-апрел 2025, 07:21
1 404

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.


22-апрел 2025, 06:33
1 350

Опцион шартномаси нима учун керак?

Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.


29-апрел 2025, 12:44
1 312

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.