currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларТошкент халқаро аэропортида янги карго терминали, Урганчда янги университет, Берунийда музей қурилади

Тошкент халқаро аэропортида янги карго терминали, Урганчда янги университет, Берунийда музей қурилади

Ўзбекистон

calendar

17.04.2024

eye

938

Тошкент халқаро аэропортида янги карго терминали, Урганчда янги университет, Берунийда музей қурилади© Фото: hudud24.uz

Сўнгги йилларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти модернизация қилиниб, йўловчиларга шароит яхшиланди. Хизмат турлари, рўйхатдан ўтказиш ва самолётга чиқиш йўлаклари кўпайтирилди. Умуман, уч йиллик реконструкция ишлари натижасида пойтахт аэропортининг жўнаб кетиш терминали майдони 56 минг квадрат метрдан 80 минг квадрат метргача кенгайди.

Ҳозирги кунда аэропортдаги учиб кетиш терминали реконструкция қилинмоқда. Бу уч босқичда амалга оширилиб, рўйхатдан ўтказиш, божхона ва хавфсизлик имкониятлари кенгайтирилади. Натижада йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг 200 кишидан 2 минг 400 нафарга етади.

Шунингдек, Тошкент халқаро аэропортида янги карго терминалини қуриш режалаштирилган. Бунинг самарасида юкларга сифатли хизмат кўрсатиш қуввати 300 тоннага етади.

Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчасида Ал-Хоразмий университети, кўп қаватли уйлар, мактаб ва боғчалар, спорт ва маданият марказлари, хиёбонлар, технопарк ва бошқа мажмуалар барпо этилади.

Лойиҳага кўра, янги олийгоҳда математика ва табиий фанлар, информатика, муҳандислик факультетлари бўлади, 4 минг талаба таълим олади. Университет қошида истеъдодли болалар учун ихтисослашган мактаб ҳам бўлади. Шу тариқа, бу ерда ўқиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси йўлга қўйилиб, таълим кластери яратилади. 

Тақдимотда университет концепциясини бойитиш бўйича фикр алмашилди. Ёшларнинг тадқиқотлари учун замонавий лабораториялар ташкил этиш, стартап лойиҳаларини тижоратлаштириш, рақамли технологиялар ва киберспорт йўналишларини жорий қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, яна бир мутафаккир бобомиз Абу Райҳон Берунийнинг жаҳон илм-фанига қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш мақсадида, Президентимиз ташаббуси билан, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани марказида музей ташкил этиш режалаштирилган.

Тақдимотда мазкур лойиҳалар бўйича бир нечта таклифлар кўриб чиқилди. Мутасаддиларга лойиҳаларни такомиллаштириш, қулайликларни ошириш ва сифатли қуриш бўйича кўрсатмалар берилди.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 410

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 215

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


18-март 2026, 09:11
927

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.


27-март 2026, 07:04
894

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.