currencies image

12 910,15 UZS

14,77

usd

currencies image

14 660,77 UZS

40,10

eur

currencies image

159,78 UZS

0,16

ru



АсосийЯнгиликларТошкент вилоятидаги энг сўлим 10 дам олиш маскани

Тошкент вилоятидаги энг сўлим 10 дам олиш маскани

Ўзбекистон

calendar

09.07.2024

eye

3 580

Тошкент вилоятидаги энг сўлим 10 дам олиш маскани

1-қисм

Кунлар ҳам исиб, Ўзбекистонимиз янада гўзаллашиб бормоқда. Бундай кезларда кўнглимиз сокин, гўзал масканларга бориб дам олишни тусаб қолади. My Day "Сирли Ўзбекистон" жамоаси билан ҳамкорликда дам олиш кунларида ҳордиқ чиқариш учун энг мақбул бўлган масканлар рўйхатини тақдим этди.

1. Урунгач нефрит кўллари

Угам-Чотқол миллий парки ҳудуди ўзининг шаффоф кўллари ва сўлим дарахтлари билан ажойиб табиий манзара кашф қилади. Урунгач нефрит кўллари миллий паркнинг гавҳари ҳисобланади. Урунгачнинг қуйи ва юқори кўллари бўйлаб саёҳат қилар экансиз, тиниқ сувларда сузиш, тўғонгача сайр қилиш ва юқори кўл сувларида акс этувчи қоялар билан танишиш мумкин.

Шаҳаргача бўлган масофа: 150 километр

Саёҳат неча пулга тушади: агар сиз пойтахт такси хизматларидан фойдаланмоқчи бўлсангиз, бориш ва қайтиш тахминан 400 000 сўмга тушади.

2. Испай дараси

 

Испайсой Қорабулоқ постидан ўтганда жойлашган. Бу ерда Испай дарёсининг сувида завқ олиб чўмилиш мумкин. Маҳаллий аҳоли меҳмонхона уйларига жойлашиш, шунингдек шаршарагача отда сайр қилишни таклиф қилади.

Пскем тизмасидаги музликлар ва тоғ йўлларининг кўплиги бу ҳудудни тоғ туризми учун қулай қилади.

Шаҳаргача бўлган масофа: 130 километр

3. Мармар дарё дараси

 

Мармар дарёси - Белдирсой яқинида жойлашган машҳур дам олиш маскани. Белдирсойнинг осма дорига етмасдан чапга қайирилганда, бироз яёв юрилиб, Мармар дарёсининг биринчи катта шаршараси олдидан чиқилади. Шаршаранинг чап томонидан айланиб ўтиб, юқорига кўтарилганда,  ажойиб дам олиш масканлари мавжуд. Сершовқин сой, яшил дарахтлар ва кўплаб сузиш ҳавзалари - Мармар дарёси ўз меҳмонларини шундай кутиб олади.

Шаҳаргача бўлган масофа: 75 километр

4. Паркентсой бўйлаб сайр

 

Бу Тошкентга энг яқин жойлашган ажойиб тош дарали манзарага эга кўркам маскан. Бу ерда “Кумушкон” дам олиш уйига жойлашиб, мазмунли ҳордиқ чиқариш мумкин. Булоқ, сой, қоялар – буларнинг ҳеч бири сизни бефарқ қолдирмайди. Оқим бўйлаб юқорига ҳаракатланиб, шаршаралар чеккасига бориб ажойиб манзаранинг гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Шаҳаргача бўлган масофа: 50 километр

5. Сўқоқда сайр

 

Ушбу маскан ўз ландшафтининг ноанъанавийлиги билан ажралиб туради. Бу ерда пайдо бўлган йўловчи ўзини худди Россиядагидек тасаввур қилиши мумкин. Сершох қарағайзор шаҳарда етишмайдиган салқин ҳаво билан таъминлайди. Бу ерда сайёҳ танлаши мумкин: метеостанциягача бориш ёки Шохқўрғон тоғига кўтарилиш. Шохқўрғондан тоғ тизмалари, Заркент ва Сўқоқ қишлоқларининг ажиб манзараси кишига ўзгача завқ бағишлайди. Тоғга яхши жисмоний тайёргарлик билан 1,5-2 соатда кўтарилиш мумкин. Бундан ташқари, маҳаллий кабоблар ҳам меҳмонларни бефарқ қолдирмайди.

Шаҳаргача бўлган масофа: 60 километр

2-қисм

Улашиш: