Ўзбекистон
27.11.2023
1 024
© Фото: hudud24.uzТошкентнинг Яккасарой туманида жойлашган ресторанлардан бирининг фаолияти аҳолига ноқулайлик туғдириб келгани учун вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси 59-уйда истиқомат қилувчи аҳолидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат келиб тушган. Унга кўра, кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган “Ялпиз” ресторани ўз фаолияти билан шу уй аҳолисига қатор ноқулайликлар келтириши айтилган.
Хусусан, рестораннинг уй ҳовлисида жойлашган хўжалик қурилмасида ресторан раҳбарияти томонидан ошхона ташкил қилиниб, ресторан дудбўронлари, кондиционерлар қаторида таомларни тайёрлаш учун иссиқлик ускуналари, шу жумладан мангал ўрнатилгани, мангал кўмирда ёқилиши ва бу кўп қаватли уй учун ёнғин хавфини келтириб чиқариши важ қилинган.
Шунингдек, бевосита аҳоли деразаларига яқин жойлашган дудбўронлардан чиқаётган шовқин ва қовурилган таомларнинг ҳиди, аҳоли учун катта ноқулайлик туғдириши айтилган. Бундан ташқари, ресторан ходимлари томонидан уй ҳовлисида чиқиндилар ташлаб кетилиши келтирилган.
Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ҳокимлигининг назоратига олинган ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси ёрдамида тегишли ўрганиш ва текширувлар олиб борилган.
Натижада 25 ноябрь куни умумий овқатланиш масканининг раҳбарияти томонидан фаолиятда қатор камчиликларга йўл қўйилгани аниқланиб, уларни белгиланган муддат ичида бартараф этиш мажбурияти юкланди. Шу жумладан, Шота Руставели кўчаси, 59-уй ҳовлисида жойлашган ускуналарни бошқа, аҳолига ноқулайлик туғдирмайдиган жойга кўчириш белгиланган ва рестораннинг фаолияти камчиликлар бартараф этилишига қадар тўхтатилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганларга 10 ойда 33,5 млрд сўм мукофот тўланган
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида мурожаатлар 10 ойда 100 мингдан ошган.
Уй олишда алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак?
Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда улуш киритиш асосидаги уй-жой қурилишлари кўпайиб боряпти. Буларнинг орасида, одамларнинг ишончига кириш орқали, уларни катта пулларга чув тушириб, ноқонуний қурилиш қилаётган “тадбиркорлар” ҳам тез-тез учрамоқда.