Ўзбекистон
14.07.2023
19 366
Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда улуш киритиш асосидаги уй-жой қурилишлари кўпайиб боряпти. Буларнинг орасида, одамларнинг ишончига кириш орқали, уларни катта пулларга чув тушириб, ноқонуний қурилиш қилаётган “тадбиркорлар” ҳам тез-тез учрамоқда. Хусусан, бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Тошкентда аҳолига уй қуриб беришни ваъда қилганлар томонидан алданган одамларнинг мурожаати тарқалди. Олинган маълумотларга кўра эса, етказилган зарар миқдори 300 млрд сўм. Мазкур воқеадан сўнг, табиийки жамоатчилик фаоллари жим тургани йўқ. Жумладан Telagramʼdagi davletovuz канали муаллифи юқоридаги каби ҳолатлар, афсуски, жуда кўплиги, охирги пулини тўлаб, куйиб қолган юртдошларимиз минглаб топилиши, кимдирни қурувчи алдаган бўлса, қайсидир қурувчи ерни ноқонуний сотиб олган, яна қайсидир қурилишга эса рухсат олинмаган бўлиб чиқаётганини таъкидлаган. “Мамлакатда барча уй-жой қурилишларининг ягона онлайн реестрини йўлга қўйиш керакдир. Унда қурувчи, қурилишга рухсат берилгани ёки берилмагани тўғрисида маълумотлар бўлса, харидор уйни сотиб олишдан бирров текшириб кўрса, ишонч ҳосил қилса — яхши эмасми? Қайсики уй-жой реестрда йўқ бўлса, демакки, одамлар уни сотиб олишдан ўзларини тийган бўлармиди” деб мазкур муаммога ечим таклиф қилган блогер. Ўз навбатида, бу борада одамларнинг фикрлари қандай, улар учун аввал пулини тўлаб, кейин уйни кутиш қанчалик ишончли, аҳоли вакилларига шу каби саволлар билан аҳоли юзландик. Шунингдек, иқтисодчи Отабек Бакиров “Улуш киритишда эҳтиёт бўлинг!» сарлавҳаси постида бу каби ҳолатларда одамларнинг ўзи жуда сергак ва эътиборли бўлиши кераклигини айтиб, қурилиш ташкилоти ҳақидаги маълумотларни Электрон рўйхатдан текшириб олиш шартлиги борасида сўз юритган. “Агар қурилиш компанияси Электрон Рўйхатда мавжуд бўлмаса, билингки, рўпарангизда сизни алдаб кетишга тайёр муттаҳам турибди ёки у камида масъулиятсиз ва тўловга қобилиятсиз қурувчи” – деб ёзади иқтисодчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Ушбу мавзу бўйича, эътибор қаратиш муҳим бўлган жиҳат, қурилиши ҳали битмаган ёки умуман бошланмаган уйлардан квартира сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак, бу бўйича қандай жавобгарлик белгиланган, етказилган зарар қандай ва ким томонидан қопланади сингари саволларга жавоб бериш орқали одамларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш. Юқоридаги саволларга YouTube саҳифамизга жойланган видео орқали жавоб олинг ва уй жой сотиб олишда сохта тадбиркорларга алданиб қолманг.
Улашиш:
Бошқалар
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.
Олий суд пленуми мажлисида Lex.uz сайти фаолияти таништирилди
Lex.uz сайти ҳозирги вақтда республикада ягона электрон шаклдаги расмий манба ҳисобланади. Сайтга бир тилда 50 мингдан ортиқ ҳужжатлар жойлаштирилган.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.
Уй алмаштириш шартлари қандай? 10 та саволга жавоб
Б.исмли шахс Н.билан келишиб, ўзи яшаб турган квартирани унинг уйига алмаштирмоқчи. Бунинг тартиби, шартлари қандай бўлади? Уйни алмаштиришга оила аъзоларидан бири норози бўлсачи? Бир уйга бир неча киши эгалик қилса, улардан бири ўз улушини бошқа биров билан алмаштира оладими? Қандай ҳолларда турар жойни алмаштириб бўлмайди? Hudud24.uz қуйида шу каби саволларга жавоб беради.
Тошкентда аҳолига ноқулайлик туғдириб келган ресторан ёпилди
Бу бўйича ўша ҳудудда яшовчи аҳоли пойтахт ҳокимлигига арз қилган.
Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганларга 10 ойда 33,5 млрд сўм мукофот тўланган
Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида мурожаатлар 10 ойда 100 мингдан ошган.
Баҳодир Жалоловга 3 хонали уй совға қилинди
Вилоят ҳокими “Ханчжоу-2022” Осиё ўйинлари ғолиби бўлган 3 нафар сурхондарёлик спортчини тақдирлади (фото).