Ҳуқуқ
26.11.2023
1 035
© Фото: hudud24.uzСолиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида мурожаатлар 10 ойда 100 мингдан ошган.
Маълум қилинишича, январь—октябрь ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида келиб тушган 102 089 та мурожаат келиб тушган.
Шундан:
– 94 765 таси харид чеки бермаслик;
– 4 020 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
– 200 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
– 3 104 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.
Мурожаатларнинг 56 756 таси такрорий бўлгани ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётгани сабабли қайтарилган. Мурожаатлар асосида 40 833 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,4 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 2023 йилда 40 685 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоизи) 33,5 миллиард сўм мукофот тўланган.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
“Менинг танам – менинг чегарам”: Фарзандингизни хавфдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва амалий қоидалари
Болага танасининг эгаси фақат унинг ўзи эканини уқтиринг.
Чорраҳа яқинида чизиқ босганлик учун ЙПХ баённома тузмайди
Хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатларини автоматлаштирилган камералар орқали қайд этишга рухсат берилди.
Тошкентда аҳолига ноқулайлик туғдириб келган ресторан ёпилди
Бу бўйича ўша ҳудудда яшовчи аҳоли пойтахт ҳокимлигига арз қилган.
Уй олишда алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак?
Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда улуш киритиш асосидаги уй-жой қурилишлари кўпайиб боряпти. Буларнинг орасида, одамларнинг ишончига кириш орқали, уларни катта пулларга чув тушириб, ноқонуний қурилиш қилаётган “тадбиркорлар” ҳам тез-тез учрамоқда.