currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларТошкентда кимлар учун “парковка” бепул

Тошкентда кимлар учун “парковка” бепул

Ҳуқуқ

calendar

15.02.2025

eye

537

Тошкентда кимлар учун “парковка” бепул

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарорига кўра, пулли тўхташ жойлари қуйидаги 5 та тариф зонасига (1 соат учун) бўлинади:

1 – тариф зонаси — 12 минг сўм;

2 – тариф зонаси — 10 минг сўм;

3 – тариф зонаси — 8 минг сўм;

4 – тариф зонаси — 6 минг сўм;

5 – тариф зонаси — 5 минг сўм;

Қуйидаги тоифадаги транспорт воситаларидан тўхташ жойидан фойдаланганлик учун тўлов ундирилмайди:

◾️ Фавқулодда вазиятлар ва махсус хизматлар ходимлари томонидан фойдаланиладиган жигарранг, қизил ёки кўк-қизил милтилловчи чироқ ва махсус овозли сигналлар билан жиҳозланган транспорт воситалари;

◾️ олд ва орқа ойналарида “7.17” йўл белгиси тасвири тушьирилган I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг транспорт воситалари (жумладан, ногиронлар учун мўлжалланган махсус транспорт воситалари);

◾️ II Жаҳон уруши қатнашчисининг транспорт воситаси;

◾️ давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган икки ғилдиракли транспорт воситалари.

Бундан ташқари, паркингда, шу жумладан, савдо, хизмат кўрсатиш, тиббиёт, спорт, маданий-кўнгилочар муассасалар ёнидан беш фоиз жой (лекин 1 донадан кам бўлмаган) имтиёзли рухсатномага эга шахслар учун ажратилади.

Улашиш: