Ўзбекистон
28.03.2024
611
Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар учун огоҳлантириш билан чиқди.
Ҳокимлик маълум қилишича, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Темур Малик кўчасидаги Салар-Хожикент темир йўл бекатлари оралиғидаги темир йўл кесишмасида юзага келган техник носозликни бартараф этиш ишлари доирасида 28 март соат 21:00 дан 29 март соат 06:00 га қадар Темур Малик кўчасининг Университет кўчаси билан кесишган қисмидан Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган қисмигача автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.
“Тошкент минтақавий темир йўл узели” УК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Улашиш:
Бошқалар
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.
Турар-жой ижараси бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 86-моддасига кўра турар-жой фуқаролар ва юридик шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун аренда шартномаси асосида берилиши мумкин.
Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар қандай аниқланади?
Терговга қадар текширувни амалга ошириш ва жиноятларни тергов қилиш давомида крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар ахборот ташувчи қурилмалар, крипто-ҳамёнлар, буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувларда аниқланиши мумкин.
«Касб эгаси» дуал таълим тизими нима ва уни ташкил этиш тартиби қандай?
«Касб эгаси» дуал таълим тизими — назарий қисми олий таълим ташкилотида, амалий қисми эса йўлланма асосида иш жойида ўтказиладиган ҳамда корхона томонидан иш ҳақи тўланадиган таълим жараёнидир.
Эртага Тошкентдаги баъзи кўчалар ёпилади
Эртага, 10 апрель куни Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳридаги 125 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда. Шу сабабдан пойтахтдаги айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўлидаги кўприк 25 кунга ёпилди
Хозирда шу сабабли ҳам дам олиш кунларининг айрим вақтларида Чорбоғ-Тошкент йўналишида тирбандликлар юзага келмоқда.