Ўзбекистон
09.04.2025
340

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1108-моддасига биноан товар чиқарилган жой номи уни рўйхатга олиш асосида ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.
Мамлакат, аҳоли пункти, жой ёки бошқа жўғрофий объектнинг товарни белгилаш учун ишлатиладиган номи алоҳида хусусиятлари тамомила ёки асосан ана шу жўғрофий объектга хос табиий шароитлар ёки бошқа омиллар ёхуд табиий шароитлар ва бу омилларнинг ўзаро бирикмаси билан белгиланадиган товар чиқарилган жой номи (келиб чиқиш кўрсаткичи) деб эътироф этилади.
Жўғрофий объектнинг тарихий номи товар чиқарилган жойнинг номи бўлиши мумкин.
Гарчи жўғрофий объектнинг номи бўлса-да ёки шу номни ўз таркибига олган бўлса-да, аммо Ўзбекистон Республикасида муайян турдаги товарнинг у тайёрланган жой билан боғлиқ бўлмаган белгиси сифатида умумий истеъмолга кириб кетган белги товар чиқарилган жой номи деб эътироф этилмайди ва ушбу параграф қоидаларига мувофиқ ҳуқуқий муҳофаза мақсадларида рўйхатдан ўтказилмайди. Бироқ бу ҳол бундай номдан инсофсизлик билан фойдаланиш натижасида ҳуқуқи бузилган шахсни ўз ҳуқуқларини қонунда назарда тутилган бошқача усуллар билан муҳофаза қилиш имкониятидан маҳрум этмайди. Товар чиқарилган жой номини ваколатли давлат органи рўйхатдан ўтказади.
Рўйхатга олиш асосида товар чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берилади.
Рўйхатга олиш, гувоҳнома бериш, рўйхатга олишни ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда рўйхатга олиш ва гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш тартиби ва шартлари қонун билан белгилаб қўйилади.
Улашиш:
Бошқалар
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?
Ижро варақаси қандай тартибда топширилади?
Пул маблағларини ундириш бўйича берилган ижро варақаси аввало қарздорга хизмат кўрсатувчи банкка топширилади.
Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?
Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.