currencies image

11 818,07 UZS

35,48

usd

currencies image

13 788,14 UZS

81,70

eur

currencies image

141,69 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларТуҳмат қилиш қанчалик хавфли? Туҳмат ҳақида билишимиз зарур бўлган қоидалар

Туҳмат қилиш қанчалик хавфли? Туҳмат ҳақида билишимиз зарур бўлган қоидалар

Ҳуқуқ

calendar

31.10.2024

eye

562

Туҳмат қилиш қанчалик хавфли? Туҳмат ҳақида билишимиз зарур бўлган қоидалар

Биламизки, жамиятимизда ғийбат гапирадиган, инсонлар ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб юрадиган инсонлар ҳам учраб туради. Уларнинг маълумотларига ишониб сиз ҳам бошқа бир шахс ҳақидаги ахборотни тарқатиб юрмаслигингиз лозим. Чунки ушбу ахборотни тарқатганлигингиз учун ҳуқуқбузар ёки жиноятчи бўлиб қолишингиз мумкин.

 

  1. Туҳмат ўзи нима?

Туҳмат бу била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш ҳисобланади. Демак, биров ҳақида билмасдан туриб ўйлаб топилган бўлиши мумкин бўлган уйдирмаларни тарқатмаслик лозим.

  1. Гапингиз туҳмат бўлиб қолмаслиги учун нима қилиш керак?

Биринчи навбатда, бошқа бир шахслар ҳақида гапирмаганингиз мақсадга мувофиқ. Гапирган тақдирда ҳам фактга таянган ҳолда гапириш лозим.

Масалан, сиз билан бирга ишлайдиган раҳбарингиз бошқа ходимни ҳақорат қилганлиги ҳақида хабар эшитдингиз, лекин буни тасдиқловчи далилингиз мавжуд эмас, бу ҳақида қолган барча ходимларга хабар бериб қўйдингиз ва бу раҳбарга ҳам етиб борди.

Ушбу ҳолатда раҳбар сизни туҳмат қилганликда айблаши ҳам мумкин. Чунки сиз бу ерда ҳеч қандай далилсиз уйдирма тарқатган ҳисобланиб қолишингиз мумкин. Шу боисдан, иложи борича биров ҳақида маълумотларни тарқатмаслик лозим.

  1. Интернет орқали туҳмат қилиш оғирроқ бўлади.

Интернет тармоқлари орқали жуда кўрганмизки, айрим фуқаролар далил билан ёки далилсиз айрим раҳбарларнинг фаолиятини танқид қилиб келмоқда. Ушбу танқидлар ўз тасдиғини топса, майли. Лекин ўз тасдиғини топмаса, фуқаро ушбу танқидлар учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Чунки нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш жиноят ҳисобланади.

Шу боисдан, биров сизга адолатсизлик қилган бўлса ёки у билан адоватингиз бўлса, бошқаларнинг айтган гапларига қараб ушбу шахс ҳақида (у ким бўлишидан қати назар) интернетда маълумот тарқатишга шошилманг.

  1. Туҳмат учун қандай жавобгарлик бор?

Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш БҲМнинг 20 бараваридан 60 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Демак, туҳмат қилган шахс 22 млн 500 минг сўмгача миқдорда жарима тўлаши мумкин.

Албатта, агар бу туҳмат маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлган тақдирда жарима билан қутулиш мумкин. Аммо жиноят бўлса, оғирроқ оқибатларга олиб келади.

Фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилгандан сўнг яна бир йил ичида яна кимгадир туҳмат қилса, у жиноий жавобгарликка тортилади. Яъни, БҲМнинг 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилинса, БҲМнинг 200 баравари жаримадан тортиб 1 йилгача озодликни чеклашгача жазоланиши мумкин.

Хавфли рецидивист томонидан, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилинса, шунингдек, туҳмат оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, БҲМнинг 300 баравари жаримадан тортиб 3 йилгача озодликни чеклашгача жазо билан жазоланиши мумкин.

 

Ҳурматли фуқаролар, сизга келган ҳар қандай ёзма ва оғзаки ахборотларни тарқатишдан олдин уни асосларини текширинг. Бировни ёмонлайдиган ғийбат ва уйдирма ахборотларни тарқатманг. Чунки бу қилган ишингиз сизга “қимматга тушиши” мумкин.

Саламат Туремуратов,

"Адолат" миллий ҳуқуқий маркази
масъул ходими

Улашиш:

Бошқалар

31-июл 2026, 07:11
868

Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.


28-июл 2026, 10:13
810

Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?

Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


6-август 2026, 05:19
749

Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?

Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.


27-июл 2026, 10:26
721

Чек бермаганлик учун қанча жарима белгиланган?

Агар қонунга кўра чек бериш мажбурий бўлса, уни бермаслик тадбиркор учун жаримага сабаб бўлиши мумкин.