currencies image

12 447,35 UZS

86,49

usd

currencies image

14 545,97 UZS

66,46

eur

currencies image

146,08 UZS

0,42

ru



АсосийЯнгиликларТуҳмат қилиш қанчалик хавфли? У ҳақида билиш зарур бўлган қоидалар

Туҳмат қилиш қанчалик хавфли? У ҳақида билиш зарур бўлган қоидалар

Ҳуқуқ

calendar

02.04.2024

eye

3 042

Туҳмат қилиш қанчалик хавфли? У ҳақида билиш зарур бўлган қоидалар© Фото: hudud24.uz / habikatura

Одамлар орасида бошқалар ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб юрадиганлари ҳам учраб туради. Уларнинг маълумотларига ишониб сиз ҳам бошқа бир шахс ҳақидаги ахборотни тарқатиб юрмаслигингиз лозим. Чунки ушбу ҳаракатингиз учун ҳуқуқбузар ёки жиноятчи бўлиб қолишингиз мумкин.

Туҳмат ўзи нима?

Туҳмат бу била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш ҳисобланади. Демак, биров ҳақида билмасдан туриб ўйлаб топилган бўлиши мумкин бўлган уйдирмаларни тарқатмаслик лозим.

Гапингиз туҳмат бўлиб қолмаслиги учун нима қилиш керак?

Биринчи навбатда, бошқа бир шахслар ҳақида гапирмаганингиз мақсадга мувофиқ. Гапирган тақдирда ҳам фактга таянган ҳолда гапириш лозим.

Масалан, сиз билан бирга ишлайдиган раҳбарингиз бошқа ходимни ҳақорат қилганлиги ҳақида хабар эшитдингиз, лекин буни тасдиқловчи далилингиз мавжуд эмас, бу ҳақида қолган барча ходимларга хабар бериб қўйдингиз ва бу раҳбарга ҳам етиб борди.

Ушбу ҳолатда раҳбар сизни туҳмат қилганликда айблаши ҳам мумкин. Чунки сиз бу ерда ҳеч қандай далилсиз уйдирма тарқатган ҳисобланиб қолишингиз мумкин. Шу боисдан, иложи борича бошқалар ҳақида асоссиз маълумотлар тарқатмаслик лозим.

Интернет орқали туҳмат қилиш оғирроқ бўлади.

Интернет тармоқларида айрим фуқаролар далил билан ёки далилсиз баъзи раҳбарларнинг фаолиятини танқид қилиш ҳолатлари кузатилади. Ушбу танқидлар ўз тасдиғини топса, майли. Лекин бундай бўлмаса, фуқаро ушбу танқидлар учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Чунки нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш жиноят ҳисобланади.

Шу боисдан, биров сизга адолатсизлик қилган бўлса ёки у билан адоватингиз бўлса, бошқаларнинг айтган гапларига қараб у ҳақида (у ким бўлишидан қати назар) интернетда маълумот тарқатишга шошилманг.

Туҳмат учун қандай жавобгарлик бор?

Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш БҲМнинг 20 бараваридан 60 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Демак, туҳмат қилган шахс 20 млн 400 минг сўмгача миқдорда жарима тўлаши мумкин.

Албатта, агар бу туҳмат маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлган тақдирда жарима билан қутулиш мумкин. Аммо жиноят бўлса, оғирроқ оқибатларга олиб келади.

Фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилгандан сўнг яна бир йил ичида яна кимгадир туҳмат қилса, у жиноий жавобгарликка тортилади. Яъни, БҲМнинг 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилинса, БҲМнинг 200 баравари жаримадан тортиб 1 йилгача озодликни чеклашгача жазоланиши мумкин.

Хавфли рецидивист томонидан, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилинса, шунингдек, туҳмат оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, БҲМнинг 300 баравари жаримадан тортиб 3 йилгача озодликни чеклашгача жазо билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, сизга келган ҳар қандай ёзма ва оғзаки ахборотларни тарқатишдан аввал унинг асосларини текширинг. Ўзга ҳақида уйдирма ахборотларни тарқатманг, акс ҳолда бу сизга «қимматга тушиши» мумкин.

 

Саламат Туремуратов

Hudud24.uz колумнисти

 

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 385

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


16-август 2025, 07:35
702

Кафил бўлманг, кафансиз кетасиз

Фуқаролик кодексининг 292-моддаси мазмунига кўра, кафиллик – бошқа шахснинг мажбуриятини (тўлиқ ёки қисман) бажариш учун кредитор олдида жавобгарликни ўз зиммасига олишдир.


18-август 2025, 05:19
523

2025 йил 12 октябрдан Тошкент «прописка»си бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги мавжуд эмаслиги уни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлмайди.


22-август 2025, 06:35
478

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?

Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.