Ҳуқуқ
11.08.2025
22
Ижара шартномасини тузишда асосий жиҳатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Уй-жой кодекси ҳамда “Ижара тўғрисида”ги Қонунларига асосланилади.
Фуқаролик кодексига мувофиқ, Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан бир тараф –– уй-жойнинг мулкдори ёки у ваколат берган шахс (ижарага берувчи) –– бошқа тараф (ижарага олувчи) га уй-жойда яшаш учун уни ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишга топшириш мажбуриятини олади. Доимий яшаш учун яроқли бўлган алоҳида уй-жой (квартира, уй, квартиранинг ёки уйнинг бир қисми) уй-жойни ижарага бериш шартномасининг обекти бўлиши мумкин. Уй-жойнинг яшаш учун яроқлилиги уй-жой тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.
Уй-жойни ижарага берувчининг мажбуриятлари:
Ижарага берувчи ижарага олувчига доимий яшаш учун яроқли бўш уй-жойни бериши лозим;
Ижарага берувчи ижарага берилган турар жой жойлашган уйдан тегишли даражада фойдаланишни амалга ошириши, ижарага олувчига ҳақ эвазига зарур коммунал хизмат кўрсатиши ёки хизмат кўрсатилишини таъминлаши, кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланиладиган мол-мулки ва турар жой биносида жойлашган коммунал хизмат кўрсатиш қурилмалари таъмирланишини таъминлаши шунингдек уй-жойдан фақат ижара шартномасида кўрсатилган мақсадларда фойдаланишни таъминлаш чораларини кўриши лозим.
Уй-жойни ижарага олувчининг мажбуриятлари:
— ижарага олувчи уй-жойдан фақат унинг вазифаси бўйича фойдаланиши, уй-жойнинг сақланишини таъминлаши ва уни яхши ҳолда тутиши шарт;
— ижарага олувчи ижарага берувчининг розилигисиз уй-жойни қайта қуришга ва тузилишини ўзгартиришга ҳақли эмас;
— ижарага олувчи уй-жой ҳақини ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Агар шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ижарага олувчи коммунал хизматлар ҳақини мустақил тўлаши шарт.
Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади. Фуқаролар ўртасида тузилган уй-жойни ижарага бериш шартномаси давлат сольиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.
Уй-жойни ижарага беришда ёки олишда аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатлар уй-жой ижараси шартномасида акс эттирилади. Бугунги кунда уй-жой ижараси каби мураккаб тусдаги шартномалар фуқароларнинг ўзлари томонидан тайёрлаб олинмоқда. Бунда фуқароларга Адлия вазирлигининг ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш – “Legal Tech” электрон ахборот тизими (Yurxizmat.uz) ёрдам беради. Бугунги кунда фуқароларимиз томонидан Юрхизмат.уз платформаси жуда кенг фойдаланилмоқда. Ушбу платформа аҳолига ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда асосий кўмакчига айланган.
Қуйидаги ҳаволадан сиз Yurxizmat.uz сайтида мавжуд бўлган уй-жойни ижарага бериш билан боғлиқ шартномаларнинг намунаси билан танишишингиз мумкин:
https://yurxizmat.uz/oz/document/837;
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.
Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?
Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.
Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?
Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.