Ўзбекистон
29.07.2021
1 332
— Ўқишга ҳужжат топшириш учун давлат хизматлари марказига борганимда муайян миқдорда тўлов амалга оширишим кераклигини айтишди. Бу асослими? — Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 468-сон қарорига асосан тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиш учун БҲМнинг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилиши белгиланган. Яъни Сиз таълим муассасасини 2021 йилги ўқув йилидан олдин тугатган бўлсангиз ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш вақтида тўлов амалга оширасиз. Бунда, ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар истисно сифатида ушбу тўловдан озод этилган. Ҳозирги кунда БҲМнинг ярим баравари — 122 500 сўмни ташкил этади. Саволга “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти мутахассислари жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Автомашинамни ижарага бермоқчиман. Бунга турмуш ўртоғимнинг розилиги шартми?
— Эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳномалар бериш тартиби тўғрисида хуқуқий тушунча берсангиз?
Набираларимни васийликка олишим учун отасининг розилиги керакми?
Ўзбекистонда маҳкумлар ҳам таълим оладими?