Ҳуқуқ
27.01.2025
369
Сўнги вақтларда ижтимоий тармоқларда мактаблардаги “телефон муаммоси” кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ўқитувчиларнинг ўқувчиларнинг қўлидан телефонларини олиб қўйиши кўплаб ота-оналарнинг норозилигини келтириб чиқармоқда. Хўш, қонунчилигимизда ушбу масалага нима дейилган?
Ўқувчилар мактабга телефон олиб келиши мумкинми?
Ҳа, албатта, ўқувчиларнинг бу борада ҳақлари бор. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, таълим муассасасига кириб келишда ҳар бир таълим олувчи, ходим, келувчи ва бошқа шахслар ўз телефони абонентининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (телефонни «овозсиз» режимга ўтказиши) шарт.
Шунингдек, мазкур низомга кўра, таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:
— телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
— телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;
телефони ёрдамида:
— атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
— таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;
— ўқув машғулотлари вақтида:
— телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММС) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
— телефонни стол устига қўйиш;
— мусиқа, шу жумладан наушниклар орқали тинглаш;
— сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шуғулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
— суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
— телефон (GPRS, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар) орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.
Телефонларни тортиб олиш мумкинми?
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга биноан, ўқитувчи ўқувчига нисбатан огоҳлантириш бериши ва уларнинг кундалик дафтарига ёзиб қўйиши, ота-онасини хабардор қилиб, уларни таълим муассасасига чақиришга ҳақли. Шу билан бирга, таълим муассасаси ходимлари ёки ўқитувчилари мазкур низом талаблари бузилиши ҳолатида таълим олувчининг телефонини олиб қўйиш, ҳолат бўйича билдиришнома расмийлаштириб, аввал директорга кейин эса шахснинг ота-онасига хабар бериш ҳуқуқи мавжуд.
Қандай ҳолларда таълим олувчи телефондан фойдалана олади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига асосан, таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга (қўнғироқ қилишга, SMS, MMS, GPRS жўнатишга, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар хизматидан фойдаланишга) рухсат этилади.
Оғабек Жўраев,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази
ходими
Улашиш:
Бошқалар
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Янги нормалар: ахборот қай ҳолларда ноқонуний деб топилади?
2017–2025 йиллар оралиғида интернет фойдаланувчиларининг сони 14,7 миллиондан 32,7 миллионгача ошган.
Ходимнинг шахсга доир маълумотларига нималар киради ва уларни кафолатлаш қандай тартибда амалга оширилади?
Иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир.