currencies image

12 614,80 UZS

6,21

usd

currencies image

13 626,51 UZS

55,14

eur

currencies image

143,33 UZS

1,78

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Корея Миллий полиция агентлиги ўртасида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Корея Миллий полиция агентлиги ўртасида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон

calendar

15.05.2024

eye

55

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Корея Миллий полиция агентлиги ўртасида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармуҳамедов бошчилигидаги делегация 7-13 май кунлари ташриф билан Корея Республикасида бўлди.

Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида Корея Миллий полиция агентлиги, Корея Миллий полиция университети, Полиция малакасини ошириш институти, Терговчиларни тайёрлаш институти, Сеул полицияси агентлиги ва Йўл ҳаракати назорати миллий марказида бўлди. Ички ишлар вазирлиги вакиллари Корея Миллий полиция агентлиги, шунингдек, унинг таълим муассасалари фаолияти билан танишди, полиция агентлиги тузилмаси ва полиция кадрларини тайёрлаш дастурини ўрганди.

Корея Миллий полиция агентлиги раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилди. Унда томонлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича тажрибаси ошириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган кенг кўламли йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Келгусида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш мақсадида ишчи алоқалар ўрнатилди.

Корея Миллий полиция агентлиги делегациясининг Ўзбекистонга жавоб ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
3 387

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 131

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


29-май 2024, 11:46
1 452

Мажбурий автосуғурта тарифлари оширилиши мумкин

"Суғурта тарифи миқдорини қайта кўриб чиқишга бир қатор омиллар сабаб бўлмоқда.


10-июн 2024, 13:43
1 180

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.