currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон ҳудудидан қанча миқдорда валюта олиб чиқиш мумкин?

Ўзбекистон ҳудудидан қанча миқдорда валюта олиб чиқиш мумкин?

Ҳуқуқ

calendar

08.01.2025

eye

2 963

Ўзбекистон ҳудудидан қанча миқдорда валюта олиб чиқиш мумкин?

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси нақд валютаси ва нақд чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида” 66-сонли қарорига кўра, жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади.

Жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 (юз миллион) сўмдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетишга қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади:

- резидентлар томонидан — хорижий давлатларга хизмат сафарига кетаётган Ҳукумат делегацияси аъзолари учун Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида;

- норезидентлар томонидан — Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида расмийлаштирилган йўловчи божхона декларацияси асосида декларация қилинган маблағлар доирасида, шунингдек, республикада белгиланган тартибда ташкил қилинган халқаро мусобақалар (танловлар, олимпиадалар) совриндорлари ёки қатнашчилари томонидан маблағларнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида.

Бунда норезидент жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган нақд валюта маблағларидан республика ҳудудида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ фойдаланилган қолдиқ миқдори доирасидаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга йўл қўйилади.

Улашиш: