Ўзбекистон
04.08.2024
1 346

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида Сербия, Албания, Хитой, Беларусь, Қирғизистон, Россия, Туркия ва бошқа давлатларни ортда қолдириб, 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати хабар берди.
Индексни тузишда дунёнинг 140 та давлатидан 150 мингдан ортиқ уй хўжалиги ва 4 мингга яқин ҳуқуқшунослар ўртасида сўровлар ўтказилди ҳамда қонунийлик даражаси баҳоланди.
Ҳуқуқ устуворлиги индекси ҳар йили “World Justice Project” халқаро нодавлат ташкилоти томонидан тузилади.
Индекс 8 та индикаторни, жумладан, “Ҳокимият ваколатларининг чекланганлиги”, “Коррупциядан холилик”, “Давлат институтлари фаолиятининг очиқлиги (шаффофлиги)”, “Асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш”, “Тартиб ва хавфсизлик”, “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш”, “Фуқаролик ва жиноий одил судлов” каби индикаторларни ўз ичига олади.
Қайд этилишича, жорий йилда Ўзбекистоннинг барча 8 та индикатор бўйича кўрсаткичларида яхшиланиш кузатилган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
“АҚШда юридик соҳада ишламоқчи бўлган ўзбекистонлик талаба америкаликлар билан рақобатлашиши керак”
Ўзбекистонда юридик соҳада ўқиган мутахассис Европа ёки Америкада ишлаб кета оладими, сунъий интеллект юристларни ҳам ишсиз қолдирадими, ХХI асрнинг ҳуқуқий муаммолари қайси, глобал иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларга қандай ҳуқуқий ечимлар бор? Ўзбекистонлик халқаро ҳуқуқшунос Абдуазиз Исақулов Hudud24.uz билан суҳбатда шу ва шу каби саволларга жавоб берди.
Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади