currencies image

12 580,27 UZS

6,14

usd

currencies image

13 447,05 UZS

50,62

eur

currencies image

144,75 UZS

0,26

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон ОТМларида стипендиялар ошириладими?

Ўзбекистон ОТМларида стипендиялар ошириладими?

Ўзбекистон

calendar

10.05.2024

eye

103

Ўзбекистон ОТМларида стипендиялар ошириладими?

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида стипендияларни ошириш масаласида ҳозирча аниқ хулосага келинмаган. Бу ҳақда 8-май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Шоҳрух Далиев маълум қилди.

“Талабалар стипендиялари миқдорини ошириш масаласини ўйлаб кўришимиз керак. Тўлов-контракт миқдори ҳам пандемия давридан бери оширилмади. Бир талабага давлат томонидан сарфланаётган пул, у тўлаётган контракт миқдоридан анча кўп. Олийгоҳ ўзини “боқиши” масалалари ҳам сал қийинроқ. Стипендия ошиши ёки оширилмаслиги масаласида тўлиқ жавобни бизнинг молиявий соҳа вакиллари ҳамда Молия вазирлиги билан бирга ишлаб, кейин жавоб берамиз”, — деди вазирлик масъули.

Ўзбекистонда пандемиядан кейин стипендиялар миқдори музлатилган. Шоҳрух Далиевнинг маълум қилишича, ОТМларидаги тўлов-контракт миқдорларининг ўртача қиймати олийгоҳлар харажатларига номутаносиблигича қолмоқда.

“Бир талабани ўқитиш давлатга йилига ўртача 12–15 миллион сўмга тушади. Контракт тўловлари миқдори эса ўртача 7 миллион сўмдан тўғри келади”, — деди вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, эндиликда Ўзбекистонда давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 456

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 424

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


29-май 2024, 11:46
1 507

Мажбурий автосуғурта тарифлари оширилиши мумкин

"Суғурта тарифи миқдорини қайта кўриб чиқишга бир қатор омиллар сабаб бўлмоқда.


10-июн 2024, 13:43
1 308

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.