Ҳуқуқ
03.04.2025
125
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 224-1-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш, яъни шахслар ва транспорт воситаларининг ўтказиш пунктларида бўлиши ҳамда ҳаракатланиши тартибига риоя этмаслик, шахсларнинг ўтказиш пунктларидаги тақиқланган жойларга ва транспорт воситаларига ғайриқонуний кириши фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек худди шу кодекснинг 224-2-моддасига кўра Давлат чегарасида барпо этилган муҳандислик-техника иншоотларини ва тўсиқларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган қўриқлашнинг техник воситаларини йўқ қилиш ёки уларга шикаст етказиш ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт
Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.
Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари
БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.
Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб
Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.
Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар
Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.