Ўзбекистон
15.06.2024
1 448

"Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳукумат томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш лойиҳаси амалга оширилади.
Ушбу лойиҳа асосида “Евро-5” синфидаги, юқори октанли бензин ишлаб чиқаришга ўтиш ва “Евро-2” синфидаги АИ-80 бензинидан воз кечиш белгиланган.
Шунингдек, лойиҳада “Евро-5” синфидаги юқори октанли “АИ-92” ва “АИ-95” бензинларини 60 фоиз ва 40 фоиз ҳажмда ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Уни параллел лойиҳалаш ва қуриш “Fast-Track” режимида амалга оширилади.
Айни кунларда ушбу лойиҳани татбиқ этиш бўйича дастлабки чоралар кўрилмоқда.
2024 йил 14 июнь куни Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва "CPECC" (China Petroleum Engineering and Consruction Coorparation) компанияси ўртасида асосий лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича битимнинг имзоланиши ҳам шундай саъй-ҳаракатлардандир.
Бундан аввалроқ, яъни жорий йилнинг апрель ойида Франциянинг технология лицензири “Axens” компанияси билан лойиҳа ҳужжатлари пакетини ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзоланган эди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
“Хитой билан ҳамкорлик қарамликми?”
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди. Ташриф давомида қатор манфаатли келишувларга эришилди.
Пекинда Шавкат Мирзиёев ва Си Цзинпиннинг расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Хитой етакчилари кўп қиррали ва ҳар томонлама стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқдилар.
Пекинда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Шавкат Мирзиёев Пекинда Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди
Ўзбекистон Президенти Хитой халқининг қаҳрамонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.