currencies image

11 801,23 UZS

22,46

usd

currencies image

13 737,81 UZS

59,25

eur

currencies image

136,73 UZS

3,01

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда 8 мингдан ортиқ маданий мерос объекти мавжуд бўлиб, уларнинг атиги 10 фоизи томоша қилинмоқда, холос – Президент

Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ маданий мерос объекти мавжуд бўлиб, уларнинг атиги 10 фоизи томоша қилинмоқда, холос – Президент

Ўзбекистон

calendar

16.10.2023

eye

1 306

Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ маданий мерос объекти мавжуд бўлиб, уларнинг атиги 10 фоизи томоша қилинмоқда, холос – Президент

Ўзбекистоннинг маданий туризм салоҳиятини оширишга катта эътибор қаратилади. Бу ҳақда Президент Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясида таъкидлади. “Мамлакатимизда 8 мингдан ортиқ маданий мерос объекти мавжуд бўлиб, уларнинг атиги 10 фоизи томоша қилинмоқда, холос. Биз бой маданий меросимизни бутун дунёга кенг тарғиб этиш учун “Кўҳна тарих дурдоналари” миллий дастурини қабул қиламиз. Унинг доирасида: - туристларни ўзига жалб қиладиган маданий мерос объектлари сони 800 тадан 2,5 мингтага етказилади; - 745 та маданий мерос объекти реставрация қилинади, 20 та ёдгорликларда “очиқ осмон музей”лари ташкил этилади. Тарихий объектларни реставрация қилиш, уларнинг атрофидаги инфратузилмани яхшилаш учун тизимли ишларни давом эттирамиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

Улашиш:

Бошқалар

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
16-октябр 2023, 16:44
1 529

Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш учун жами 10 млрд доллар ажратилади

Бу орқали, туризм ва унга ёндош соҳаларда камида 1 миллион янги иш жойлари яратилади.

cover image
18-октябр 2023, 13:00
1 361

Сўнгги 2 йилда Ўзбекистонда туризм инфратузилмасига жами 3 млрд доллар сармоя киритилди

UNWTO Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасидаги биринчи ялпи мажлисида Самарқандда ушбу нуфузли тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнида амалга оширилган ҳақида маълумот берилди.

cover image
18-октябр 2023, 07:31
1 349

Келгуси йилда Ўзбекистонга 10 млн сайёҳ келиши режалаштирилмоқда

Бу ҳақда Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси очиқ сессиясида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

cover image
16-октябр 2023, 13:36
1 269

2030 йилга қадар Ўзбекистонга 56 та замонавий самолёт олиб келинади

Авиация ва темир йўлдан фойдаланишда енгилликлар берилади, имтиёзли кредит линиялари ажратилади.