Ўзбекистон
18.10.2023
1 114

Самарқандда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасида биринчи ялпи мажлис бўлиб ўтди.
Тадбирда 140 та давлатдан делегатлар, туризм вазирлари ва туризм маъмуриятлари раҳбарлари, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишни UNWTOО Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати ташкилий қўмитаси раисининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов очиб берди.
“Ўзбекистон ҳукумати Бош Ассамблеянинг 25-сессиясига тайёргарлик кўриш жараёнида сўнгги икки йили давомида туризмга оид вазифаларни белгилаб олди, зарур ҳуқуқий ва бизнес асослари яратилди. Биз муҳим инфратузилмага, жумладан, тарихий жойларни тиклаш, кўприклар ва йўллар қуриш, сув ва энергетика тизимларини янгилашга 1 миллиард доллар сармоя киритдик.
Шунингдек, хусусий сектордан қўшимча 2 миллиард доллар жалб этилди. Хусусий тадбиркорлар томонидан Самарқанд шаҳрида 60 та янги меҳмонхона барпо этилди, яна 40 та меҳмонхона таъмирланди, Самарқанд аэропортида янги терминал қурилиб, фойдаланишга топширилди, шунингдек, Марказий Осиёдаги энг йирик MICE туризм мажмуаси бўлган “Silk Road Samarkand” туристик маркази қурилди.
Бундан ташқари, ушбу лойиҳаларнинг аксарияти яшил инвестициялардир. Масалан, бугунги кунда мажмуада фойдаланилаётган электр энергияси тоғ ёнбағрида ўрнатилган улкан қуёш батареясидан олинади”, – деди А.Абдуҳакимов.
Шунингдек, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари туризм ва яшил ривожланиш соҳасида инвестициялар ҳамда хусусий секторнинг ҳиссаси муҳимлигини таъкидлади.
Ялпи мажлисда нутқ сўзлаган UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили ташкилот томонидан амалга оширилган ишларга алоҳида тўхталди. Хусусан, UNWTO бошқа ташкилотлар, давлатлар билан алоқаларни яхшилаганини, бутун дунёда туризм бозори кенгаяётганини таъкидлади.
“2023-йилда бюджетнинг мунтазам даромади 14,3 миллион еврони ташкил қилади. Сўнгги икки йил ичида молиявий менежментда мисли кўрилмаган муваффақиятга эришдик: UNWTO бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бюджетини икки баравар оширди. Бу маблағлар ташкилотга аъзо давлатларда туризм соҳаси ривожи учун сарфланади.
UNWTO ҳозирда 58 миллат вакилларидан иборат 186 нафар ходимга эга. Биз ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашни кучайтирдик. Шунингдек, гендер тенглигига ҳам амал қиляпмиз.
Келажакда Аргентина, Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон каби давлатлардаги фаолиятимизни янада кучайтириш ниятидамиз. Мақсадимиз туризм соҳасида таълимни кучайтириш, инвестицияларни ошириш ва изчил ислоҳотлар орқали туризм соҳасини янада ривожлантиришдир. Қолаверса, ташкилот сафини янада кенгайтириш ҳаракатидамиз”, – деди Зураб Пололикашвили.
Йиғилишда ташкилот фаолиятига оид ҳисобот тингланди. Шунингдек, туризм соҳасига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Улашиш:
Бошқалар
Аттестациядан неча марта ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинади?
Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, педагог кадрлар учун мажбурий аттестация ҳар беш йилда бир марта ўтказилади.
Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?
Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.
ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.
Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?
Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.
Келгуси йилда Ўзбекистонга 10 млн сайёҳ келиши режалаштирилмоқда
Бу ҳақда Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси очиқ сессиясида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш учун жами 10 млрд доллар ажратилади
Бу орқали, туризм ва унга ёндош соҳаларда камида 1 миллион янги иш жойлари яратилади.
Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ маданий мерос объекти мавжуд бўлиб, уларнинг атиги 10 фоизи томоша қилинмоқда, холос – Президент
Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг бой маданий меросини бутун дунёга кенг тарғиб этиш учун “Кўҳна тарих дурдоналари” миллий дастури қабул қилинишини айтиб ўтди.
Энди Самарқанддаги 20 та мактабда туризм соатлари жорий этилади
Ўқувчиларнинг Ўзбекистон ва хориждаги туризм ҳамда маданий мерос ҳақидаги билимларини шакллантиришга қаратилган мазкур тажриба кейинчалик Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва бошқа мактаблар ўқув дастурларига киритилади.