Ўзбекистон
18.10.2023
1 391

Самарқандда бугун Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеяси очиқ сессияси бошланди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов тадбирни очиб берди ва ўз нутқида туризмнинг жаҳон иқтисодиётида тутган ўрнига юқори баҳо берди. – Туризм жаҳон иқтисодиётининг энг тез ривожланаётган соҳасидир. COVID-19 нинг жиддий таъсирига қарамай, глобал туризм барқарорлигини исботлади ва тезда тикланди. Бу жуда муҳим, чунки кўплаб мамлакатлар ўз иқтисодиётини кўтариш ва муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун туризмга таянмоқда. 2022-йилда дунё бўйлаб деярли 1 миллиард одам саёҳат қилган, бу пандемиядан олдинги кўрсаткичларнинг 66 фоизини ташкил қилади. Жорий йилда Ўзбекистон 7 миллион халқаро сайёҳ қабул қилиши кутилмоқда, бу 2016 йилдагидан беш баробар кўпдир. Келгуси йилда биз 10 миллион сайёҳ қабул қилишни мақсад қилганмиз, – деди Азиз Абдуҳакимов. Вазир шунингдек ўз нутқида минтақавий туризм фаолиятини шакллантириш ва мувофиқлаштириш учун “Ипак йўлида туризм” тематик офисини очиш режасини маълум қилди. Бу Ипак йўлининг глобал бренд сифатидаги салоҳиятини оширишга ёрдам беради
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.