currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда ресторан ва кафеларга фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади

Ҳуқуқ

calendar

04.09.2024

eye

1 603

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади

Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-132-сон, 30.08.2024 й.) да белгиланди.

Фармонга кўра, экспорт операциялари бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплашда:

— солиқ тўловчилардан Ўзбекистон божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиш талаб этилмайди;

— божхона органлари томонидан реал вақт режимида электрон ахборот алмашинуви воситасида солиқ органларига товарлар божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида тақдим этилган маълумотлар товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун асос бўлади.

Фармонга мувофиқ, 2024 йил 1 октябрдан туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини, 2025 йил 1 январдан умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга 2028 йил 1 январгача ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтариш тизими жорий этилади:

ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз қисми:

➖60 фоиздан ошган умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи;

➖60 фоиздан кам умумий овқатланиш корхоналарига – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи;

туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга – бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи.

2024 йил 1 ноябрдан барча учун очиқ ҳолатда юритиладиган Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестри жорий қилинади.

2025 йил 1 январдан назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятини тўхтатиб туришга фақатгина Реестрга киритилган омиллар асосида йўл қўйилади.

2025 йил 1 январдан назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини аниқлаш бўйича “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилади.

2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

Улашиш:

Бошқалар

23-январ 2026, 03:32
1 036

Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?

Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.


22-январ 2026, 04:47
986

Сунъий интеллект ёрдамида шахсга доир маълумотларни ўзгартириш жиноят ҳисобланадими?

"Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш киритилди.


27-январ 2026, 03:54
885

Таълим ва ишни бараварига олиб бориш учун қандай шароитлар мавжуд?

Меҳнат кодексининг 383-моддаси ходимларнинг меҳнат фаолиятини таълим билан биргаликда олиб бориш ҳуқуқини мустаҳкамлайди ҳамда иш берувчиларнинг ушбу жараёнда мажбуриятларини белгилайди.


21-январ 2026, 04:20
878

Медиатор бўлиш учун қандай талабларга мос бўлиш керак?

Медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули ҳисобланади.