Ўзбекистон
18.10.2024
498

— Аввало, Ўзбекистонда халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида ташкил этилаётган тадбирда сизлар билан кўришиб турганимдан мамнунман.
Дарҳақиқат, сайловлар демократиянинг асосий институти сифатида ҳар қандай давлатнинг сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бугун шунга амин бўлдим-ки, Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” деган устувор ғоядан келиб чиқиб, фуқароларнинг давлат бошқарувида янада кенг иштирок этишини таъминлаш мақсадида сайлов қонунчилиги такомиллаштирилган.
Жумладан, Ўзбекистонда илк маротаба депутатлик сайлови аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтказилаётганига гувоҳ бўлмоқдаман.
Албатта, бу яратилган сайлов ўтказиш тизими дунёнинг ривожланган мамлакатларида синовдан муваффақиятли ўтган сайлов тартиблари мавжуд бўлиб, буларнинг ичида, айниқса, давлат қурилиши тажрибасида сайлов тизимининг аралаш туридан самарали фойдаланиб келинмоқда.
Кўплаб Европа давлатларида ҳам Сайлов қонунларига тизимли ўзгартиришлар демократик мустаҳкамликни таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Сайлов тизимини модернизация қилаётганда, шаффофлик, адолат ва тенглик каби конституциявий қадриятларга мувофиқликни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон ҳам айни шу жиҳатларга эътибор қаратган.
Таклиф сифатида шуни айтмоқчиман-ки, сайловчиларнинг овоз бериш ҳуқуқини амалга оширишни янада кучайтириш мақсадида ишончли хавфсизлик чораларини қўллаб-қувватлайдиган электрон овоз бериш тизими ҳам жорий этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Зеро, шаффоф ва ҳисобдор сайлов тизими демократияга бўлган жамоатчилик ишончини кучайтиради, сиёсий бефарқликни камайтиради ва сайловчиларнинг фаоллигини оширади.
Хулоса қилиб айтганда, ҳозир Ўзбекистонда навбатдаги сайлов жараёнига тайёргарлик қизғин паллада. Ишонамизки, мазкур сайлов жараёни ҳар қачонгиданда адолатли ва ишончли ўтади.
Раимундас Калеснйкас,
Литва Республикаси
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар оширилади
Янги қоидаларнинг асосий мақсади — инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.