Ўзбекистон
25.10.2023
1 236

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органлари фаолиятида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг матбуот хизмати хабар берди. Йиғилишда Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилган масалалар ҳам муҳокама қилинган. Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда ҳам интернет орқали мобил қурилмалар, шунингдек, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги аккаунт ёки каналларни блоклаш ҳолатлари тез-тез учраб турибди. Бу кўпинча зарарли дастурларни юбориш, шахсий маълумотларни ўчириш, ўзгартириш ёки таҳдид қилиш орқали пул ишлаб олиш ва бошқа моддий манфаатларни кўзлаш натижасида юзага келмоқда. Шу билан бирга, одамларнинг фотосуратлари, овозлари ва бошқа биометрик маълумотларини турли дастурлар ёрдамида сохталаштириш ҳолатлари кўп учраяпти. Бу каби ҳуқуқбузарликларни содир этаётганлар учун жазони кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиляпти. Шунингдек, Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс крипто-активларнинг ноқонуний муомаласи, жумладан, ноқонуний майнинг фаолияти учун ҳам жазони кучайтиради. Йиғилишда сенаторлар қонун қабул қилингандан кейин ҳуқуқ-тартибот орган ходимлари аҳоли ва жамоатчилик ўртасида мазкур масалалар доирасида тарғибот ишларини кучайтиришни таъкидлашган. Қонун лойиҳаси юқори палатанинг кейинги ялпи мажлисларидан бирида кўриб чиқилади.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик газ конденсати ўғирланди. Бунинг учун қонунчиликда қандай жавобгарлик белгиланган?
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 5 нафар шахс процессуал тартибда ушланган.
Тошкентда фирибгарликда гумонланган 2 киши қамоққа олинди. Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?
Улар ЖКнинг 168-моддаси билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида жиноят содир этганликда гумонланиб ушланган.
Тошкентда товламачиликда гумонланаётган 2 нафар жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди. Товламачилик учун қандай жавобгарлик бор?
Гуруҳнинг бири аъзоси қидирувда.
IMEI кодларни ўзгартириш учун жавобгарликдан товламачилик жинояти диспозицияси ўзгаришигача – Қонун билан бир қатор кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Энди шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб пул талаб қилиш товламачилик деб баҳоланади.