currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда спорт мусобақаларида “келишилган ўйинлар” учун жиноий жавобгарлик мавжудми?

Ўзбекистонда спорт мусобақаларида “келишилган ўйинлар” учун жиноий жавобгарлик мавжудми?

Ҳуқуқ

calendar

22.11.2024

eye

45

Ўзбекистонда спорт мусобақаларида “келишилган ўйинлар” учун жиноий жавобгарлик мавжудми?

Жиноят кодексининг 214(2)-моддасига асосан спорт мусобақалари натижаларини ёки уларнинг боришини қасддан ўзгартириш мақсадида спортчининг, тренернинг, спорт ҳакамининг ёхуд спорт мусобақалари бошқа иштирокчиларининг ва ташкилотчиларининг улар бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора эвазига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёхуд бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши жавобгарликка сабаб бўлади.

Бундан ташқари мазкур кодексда спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиш ҳам белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Агар шахс унга нисбатан товламачилик содир этилган бўлса ва у 30 кун ичида содир бўлган воқеа ҳақида ўз ихтиёри билан хабар берган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятни очишга фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши мумкин.

Жиноят кодексининг 214(2)-моддасига асосан спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 715

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 711

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 602

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 562

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.