Ўзбекистон
10.08.2021
523
Бир йил олдин кўпчиликни қизиқтирган ягона савол коронавирусга қарши вакцина қачон ишлаб чиқарилиши эди. Аммо коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқариш ишлари бошланиши билан бир вақтда вакцина ҳақида ёлғон хабарлар ҳам жуда кўплаб тарқалди. Кимдир «Коронавирусга қарши вакцина одамларни чиплаш орқали бошқаришга қаратилган» деса, яна кимдир «Вакцина жинсий заифликка олиб келади ва бир-икки йилдан кейин одамлар қирилиб кетади» деган гапларни айтди. Бу гаплар одамлар орасида турли хил тушунмовчиликларга сабаб бўлди. Шу каби фейк хабарлар ортидан кўпчилик инсонлар вакцина олишдан тийилмоқда ва қолганларни ҳам олмасликка тарғиб қилмоқда.
«Bugun.uz» вакцина атрофидаги жараёнларни батафсил ўрганган ҳолда бу гаплар қанчалик асосли эканини изоҳлаш мақсадида мақола тайёрлади.Оммавий равишда чиплаш ва у орқали одамларни бошқариш тўғрисидаги фикрлар ҳақида кўпчилик ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди. Хусусан, М. П. Чумаков номидаги Иммунобиологик маҳсулотларни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш федерал илмий марказининг умумий вирусология бўлими бошлиғи Георгий Игнатьев вакцина ичида чип бўлиши ҳақидаги фикрларини жамоатчилик билан бўлишар экан, шундай дейди:
«Вакциналарни тайёрлаш технологияси билан таниш бўлганим учун вакцинада яшириш мумкин бўлган бу чипларни ишлаб чиқариш технологияси қай даражада бўлиши кераклигини билмайман. Яъни назорат датчиклари уни техник элемент ёки бегона элемент сифатида аниқламаслиги учун у қандай кўринишга эга бўлиши кераклигини мен билмайман. Вакцина ичида чип бўлса, бундай вакциналар текшируви вақтида механик қурилмаларни аниқлайдиган датчиклар ишлаб кетади. Менинг фикримча, вакцина ичида чип бўлиши техник жиҳатдан имконсиз».Бундан ташқари, айни пайтда Малайзияда ахборот хавфсизлиги ва компьютер технологиялари мутахассиси сифатида фаолият кўрсатаётган ўзбекистонлик Анвар Нарзуллаев вакцина орқали оммавий равишда чиплаш ҳақидаги ваҳималар тўғрисидаги ўз видео мурожаатида одамлар онгини бошқарадиган даражадаги нанотехнологиялар ҳали ихтиро қилинмагани, бундай (автоном) чиплар мавжуд эмаслиги, инсонларни бошқариш учун чип керак эмаслиги, уни бошқариш ва кузатиш учун гаджетлар кифоя қилишини айтиб ўтади.
Юқоридагилардан хулоса қилган ҳолда «оғир металлар орқали қонимизни заҳарлаб, қириб юборишади», деган гапларга умуман ишонмасангиз ҳам бўлади. Вакциналарда оғир металлар бўлган тақдирда ҳам у организм учун хавфли эмас.
«Видеонинг тўлиқроқ версиясида ‘икки йил ичида қирилиб кетади’, ‘таналарни ёқиб юборишга тайёр туриш керак’, деган гаплар йўқ. Бу гаплар бошқа бир назариётчи Долорес Кейхиллнинг баёнотларига асосланиб ёзилган. Аммо бу маълумот аллақачон барча ахборот манбаларида манипуляцияга учради» дея хабар беради Factcheck.kz сайти.Видеога батафсил тўхталадиган бўлсак, видеода олим пандемия пайтида эмлаш нотўғрилиги, вакцина томонидан ишлаб чиқарилган антитаналар инфекциянинг кучайишига имкон яратиши ҳақида айтади ва «Буни биз антитаналарга боғлиқ кучайиш деб атаймиз», дейди. Аслида антитанага боғлиқ кучайиш кам учрайдиган ҳолатлардан бири. Антитанага боғлиқ ҳолда кучайиш коронавирусга қарши вакцинада кузатилмайди. Бу ҳақда аввалроқ Davidson Institute of Science Education сайтида мақола эълон қилинган эди. Ҳозиргача ҳайвонларда ва одамларда ўтказилган вакцина синовларида антитанага боғлиқ кучайиш ҳолати кузатилмаган. Видеода олим «Вакцина Хитой вирусига қарши антитаналар яратганда, вирус нима қилади? У ўладими ёки янги ечим топадими? Вируснинг янги вариантлари бу — вакцинанинг маҳсулоти ва натижасидир», дейди. Бу фикр хато, чунки коронавирус мутациялари коранавирусга қарши вакцина яратилишига ва вакцинани амалда қўллаш бошлангунигача бўлган даврда ҳам мавжуд эди. Мутациялар рўйхати ва уларнинг қачон пайдо бўлганини gisaid.org сайти орқали кузатиш мумкин. Бу видео бизнинг расмийлар томонидан ҳам эътиборсиз қолдирилгани йўқ. Хусусан, видеога нисбатан Нурмат Отабеков «Бу ишлаб чиқарган дориларини сотолмай қолишдан қўрқаётган, хавотирга тушаётган ташкилотларнинг ўйлаб топган фейклари бўлса керак», дея муносабат билдирди.
2 август куни АОКАда ташкил этилган брифингда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулова вакцина қабул қилиш инсоннинг фарзанд кўриш қобилиятига умуман таъсир ўтказмаслиги ҳақида хабар бериб, ҳозирда тарқалаётган миш-мишлар асоссизлиги ҳақида изоҳ берди.
Аввало, постда айтилган «сенатор» кичик Роберт Кеннеди ҳеч қандай сенатор эмас ва ҳеч қачон сенатор бўлмаган. АҚШ нинг 35-президенти Жон Кеннедининг жияни ва эмлашга қарши ҳаракатлар фаоли кичик Роберт Кеннеди жамоатчиликка адвокатлик ва радиобошловчилик фаолияти билан танилган, лекин у сенатор эмас.Матрицали РНК ҳақида айтилган гаплар қанчалик тўғри? Матрицали РНК оқсилларнинг асосий тузилиши, яъни аминокислоталар кетма-кетлиги ҳақидаги маълумотни ўз ичига олган РНК ҳисобланади. М-РНК транскрипция пайтида ДНКдан синтезланади, сўнгра трансляция пайтида оқсил синтези учун матрица вазифасини ўтайди. М-РНК организмдаги оқсил синтезларида муҳим роль ўйнайди, лекин м-РНК вакцина орқали организмга тушган м-РНК РНК ва ДНКни қайта дастурламайди. Вакциналар инсон геномини ўзгартирмаслиги ҳақида ЖССТнинг иммунизация бўлими бошлиғи Кетрин O’Браен ҳам маълум қилди.
Кетрин O’Браен вакцина инсон генини ўзгартирадими, деган саволга жавоб берар экан, «Биз бу миш-миш ҳақида кўп эшитганмиз. Ҳозир бизда м-РНК вакциналари деб номланган иккита вакцина бор ва м-РНК ДНКга айланиши мумкин эмас. М-РНК инсон ҳужайраларининг ДНКсини ўзгартира олмайди. М-РНК бу – танада оқсил ишлаб чиқаришга кўрсатма вазифасини ўтайди. Вакциналарнинг аксарияти оқсил ёки биз эмлашга ҳаракат қилаётган микробнинг кичик бир қисмини юбориш орқали ишлаб чиқарилади. Бу янги ёндашувда эса кичик қисмни беришнинг ўрнига, биз ўз танамизга бу кичик қисмни ясаш бўйича кўрсатма берамиз, сўнгра бизнинг табиий иммунитет тизимимиз бунга жавоб беради», дейди.Хулоса қилиб айтадиган бўлсак ҳозирги пандемия шароитида миш-мишларга ишониб ҳаракат қилиш ярамайди. Вакцина ҳақида асоссиз ёлғон хабарлар тарқатиш эса халқ орасида ваҳима қўзғашдан ва вакцинага нисбатан салбий кайфият уйғотишдан бошқа нарса эмас. Қатор олимлар вакцина коронавирусга қарши ягона ечим дея таъкидлаб турган бир пайтда бундай ёлғон маълумотлар тарқатиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш мажбурийми? Мажбурий эмланишдан бош тортиш мумкинми?
Вакцинациялаш мажбурий қилиб белгиланган давлатлар
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида эмлаш сертификатларини тан олиш бўйича ягона ахборот тизимини ишга туширишни таклиф қилди
Адлия вазири мажбурий эмлаш бўйича қонунчиликка киритилаётган ўзгартиш ҳақида гапирди