currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларВакцинациялаш мажбурий қилиб белгиланган давлатлар

Вакцинациялаш мажбурий қилиб белгиланган давлатлар

Ўзбекистон

calendar

30.07.2021

eye

867

Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали вакцинациялаш мажбурий қилиб белгиланган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Австралия Жорий йил июнь ойини охирида карантинли меҳмонхоналарда кекса ёшдаги ишчилар ва хизматчилар учун COVID-19 вакцинаси билан эмлаш мажбурий қилинди. Токиога борадиган паролимпия спортчилари учун эмланиш мажбурий қилинган. Англия “Қариялар уйи” ишчилари учун октябрь ойидан бошлаб коронавирусга қарши эмлаш мажбурий бўлади. Франция 2021 йил 12 июлдан барча соғлиқни сақлаш ходимлари, кинотеатрга кирмоқчи ёки поездга чиқмоқчи бўлганлар эмланганлиги тўғрисида ҳужжатни ёки ковидга чалинмаганлиги бўйича салбий тест натижасини кўрсатиши шарт. Греция 2021 йил 12 июлдан қариялар уйи ходимлари эмланиши мажбурий, сентябрь ойидан фақат вакцина олган фуқаролар барлар, кинотеатрлар, театрлар ва бошқа ёпиқ жойларга киришига рухсат берилган. Индонезия 2021 йил февраль ойидан эмлаш мажбурий равишда амалга оширилмоқда. Индонезия пойтахти Жакартада вакцина олишдан бош тортганлиги учун 5 млн рупия (357 АҚШ доллари)гача жарима қўлланилиши белгиланган. Италия 2021 йил март ойида соғлиқни сақлаш ходимлари, шу жумладан фармацевтлар мажбурий эмланган. Рад этганларга йил давомида маош берилиши тўхтатилган. Қозоғистон 2021 йил июнь ойидан 20 дан ортиқ соҳада ишлайдиган одамлар мажбурий эмланган, эмлашдан бош тортганларда ҳафталик синовлар ўтказилган. Польша 2021 йил август ойидан бошлаб хавф юқори бўлган айрим тоифадаги одамлар учун эмлашни мажбурий амалга ошириш режалаштирилган. Россия Москвада 2021 йил июнь ойининг охиридан кафе, бар ва ресторанларга фақат эмланганлар ёки ковидга чалинмаганлиги тўғрисида салбий тест натижаси мавжуд бўлганлар киришига рухсат берилган. Саудия Арабистони 2021 йил май ойидан иш жойига бориб ишлаш учун давлат ва хусусий сектор ишчилари мажбурий эмланиши белгиланган (бунга муддат белгиланмаган). Шунингдек, 1 августдан бошлаб ҳар қандай давлат, хусусий ёки таълим муассасаларига кириш, жамоат транспортидан фойдаланиш учун мажбурий эмланиш белгиланмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

18-декабр 2025, 04:25
538

Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.


19-декабр 2025, 03:34
489

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.


7-январ 2026, 05:23
454

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


18-декабр 2025, 04:18
449

Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.

Мавзуга доир янгиликлар: