currencies image

12 676,73 UZS

70,00

usd

currencies image

14 874,87 UZS

25,40

eur

currencies image

161,03 UZS

1,17

ru



АсосийЯнгиликларКоронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш мажбурийми? Мажбурий эмланишдан бош тортиш мумкинми?

Коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш мажбурийми? Мажбурий эмланишдан бош тортиш мумкинми?

Ўзбекистон

calendar

27.07.2021

eye

637

Коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш мажбурийми? Мажбурий эмланишдан бош тортиш мумкинми?

“Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунда фуқаро ёки унинг қонуний вакили тиббий аралашувни рад этиш ёки унинг тўхтатилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Шунга кўра, ҳеч бир шахс вакцина олишга мажбур қилинмайди. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Республика Бош давлат санитария врачи “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонундаги ваколати доирасида эпидемиологик кўрсаткичлар асосида эмланиши лозим бўлган контингентларнинг (масалан эпидемиологик нохуш ҳудудда ишлайдиганлар, мазкур ҳудудда яшайдиганлар, ушбу ҳудудларга ташриф буюрмоқчи бўлганлар ва бошқалар) эмлаш календарини тасдиқлайди. Хусусан, ушбу календарда киритилган 13 та эпидемиологик касалликларга қарши эмланиш қаторига Бош давлат санитария врачининг қарори билан эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб коронавирусга қарши профилактик эмлаш ҳам Эпидемиологик кўрсатма бўйича профилактик эмлаш календарига киритилди. Ушбу эмлаш қўшимча тарзда аҳолининг айрим тоифалари ўртасида доимий равишда ўтказиладиган профилактик эмлашларнинг давомий қисми ҳисобланади. Шунга кўра, фуқаролар айрим фаолият турлари билан шуғулланиши учун (асосан аҳоли билан кўп мулоқот қилувчи фаолият турлари) коронавирусга қарши эмлашдан ўтиши керак. Шу билан бирга, Аҳолига эпедемиологик хавфсиз ва қулай шароит яратиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди. Лойиҳада Бош давлат санитария врачининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунда белгиланган ваколатини фуқароларнинг соғлиғи сақлаш борасидаги асосий қонун ҳужжати ҳисобланган “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунда ҳам мустаҳкамлаб қўйиш таклиф этилмоқда. Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда халқаро экспертлар коронавирусга қарши курашиш ва унинг янги тўлқинларининг олдини олиш оммавий вакцинация орқали муваффақиятли ташкил этилиши мумкинлиги юзасидан тавсияларини инобатга олган ҳолда, Меҳнат кодексига ўзгартириш киритиш орқали, иш берувчига профилактик эмлашдан ўтишни рад этган ходимларни ишга қўймаслик ҳуқуқини бериш кўзда тутилмоқда.   Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Улашиш:

Бошқалар

24-июн 2025, 07:55
14 700

1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб

Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?


26-июн 2025, 05:30
1 231

Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.


13-июн 2025, 12:17
538

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


17-июн 2025, 07:53
483

Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Мавзуга доир янгиликлар: