currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликлар“Ватандош” гувоҳномаси ҳамда “Ватандош” картаси жорий этилмоқда

“Ватандош” гувоҳномаси ҳамда “Ватандош” картаси жорий этилмоқда

Ҳуқуқ

calendar

22.11.2024

eye

90

“Ватандош” гувоҳномаси ҳамда “Ватандош” картаси жорий этилмоқда

Президент қарори билан ушбу гувоҳнома ва картага эга бўлган ватандошларга бир қаттор ҳуқуқ ва имтиёзлар берилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга интилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Қарор хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш, тарихий Ватани атрофида янада жипслаштириш, қалби ва онгида юрт билан фахрланиш туйғусини юксалтириш, миллий ўзлигини сақлаб қолиш ва улар билан доимий мулоқотни кенгайтиришга қаратилган.

“Ватандош” тушунчаси сифатида – келиб чиқиши Ўзбекистон ҳудудидан бўлган ёҳуд этник, тил ва маданий-тарихий нуқтаи назардан ўзини ўзбеклар ёки қорақалпоқлар сифатида идентификация қилган, Ўзбекистон Республикаси билан маданий-гуманитар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаётган шахслар ва уларнинг авлодлари тушунилмоқда.

Ҳужжат билан ватандошларга қўшимча ҳуқуқ ва имтиёзлар берадиган “Ватандош” гувоҳномаси ҳамда “Ватандош” картаси жорий этилмоқда.

“Ватандош” гувоҳномаси – юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган хориждаги ватандошларга берилади ҳамда “Ватандош картаси”ни олиш учун асос бўлади. “Ватандош” картаси – 5 йилгача муддатга ID-карта шаклида расмийлаштирилади.

Гувоҳнома ва карта Ўзбекистонда акция (улуш) сотиб олган, хорижий ёки қўшма корхона ташкил қилган, юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, халқаро имижи янада юксалишига ҳисса қўшган ватандошларга берилади.

Бунда, ушбу гувоҳнома ва картага эга бўлган ватандошларга қуйидаги ҳуқуқ ва имтиёзлар берилади:

  • Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириш ва чиқиш;
     
  • Ўзбекистон ҳудудида ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатсиз меҳнат фаолиятини олиб боришда Ўзбекистон ҳудудида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди;
     
  • кўчмас мулк сотиб олишда чет эл фуқароларига нисбатан белгиланган кўчмас мулк миқдорлари татбиқ этилмайди;
     
  • ўзи ва оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш;
     
  • оила аъзоларига давлат божисиз кўп марталик виза олиш ва унинг амал қилиш муддатини Ўзбекистон ҳудудидан чиқмасдан узайтириш;
     
  • оила аъзоларини вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда давлат божидан озод қилиш.

“Ватандош” гувоҳномасини бериш тўғрисидаги қарор идоралараро коллегиал орган – Комиссия томонидан қабул қилинади.

Мазкур қарор билан белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлар мамлакатимиз тараққиётига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшаётган ватандошларимизни рағбатлантириш бўйича тизимли ишларнинг мантиқий давомидир.

Қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, қарордан келиб чиқадиган қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 714

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 711

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 602

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 561

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.