Ҳуқуқ
16.06.2025
40
Меҳнат таътилида бўлган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилинишига кўпчилик ҳолатларда йўл қўйилмайди. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 163-моддасига мувофиқ, мазкур Кодексда ёки бошқа қонунларда назарда тутилмаган асослар бўйича, шу Кодекснинг меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш талабини бузадиган, ходим давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарганлиги муносабати билан ишдан озод этилган даврда, ходим хизмат сафарида бўлган даврда ва ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврларида, у меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган таътилларда бўлган даврларда меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Бунда истисно ҳолат мавжуд яъни Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун ушбу модда қисмида назарда тутилган чекловлар ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига биноан тугатилганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолият тугатилганда қўлланилмайди.
Қисқа қилиб тушунтирганда ташкилот бутунлай тугатилса, ёки якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини якунлаган бўлса, бу ҳолларда иш берувчи ходим таътилда бўлса ҳам меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин.
Бундан ташқари, ходим муддатли меҳнат шартномаси асосида ишлайди. Унинг меҳнат шартномаси якунига етадиган вақтда ходим меҳнат таътилида бўлган тақдирда бундай ҳолларда Меҳнат кодексининг 158-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинади. Айтмоқчимизки бундай тартибда меҳнат шартномасини бекор қилиш қонунчиликка зид эмас.
Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра, Агар жамоа келишувида ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, меҳнат шартномасини бундай розиликсиз бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Хулоса қилиб айтганда, ходим таътилда бўлган пайтда уни ишдан бўшатиш мумкинми, ҳа белгиланган тартибда қонунчиликка мувофиқ бекор қилиш мумкин. Ташаббус иш берувчидан чиқаётган бўлса, бу ҳолат фақат истисно вазиятларгина қонуний ҳисобланади. Акс ҳолда, таътил ходимни ишдан бўшатишдан ҳимоя қилади.
Улашиш:
Бошқалар
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар
Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.