Суд очерклари
01.06.2024
596

Жиноят кодексининг 169-моддасида ўғрилик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланади.
Бир нафар фарзанднинг отаси бўлиб, 43 ёшида 5 марта судланишга улгурган судланувчи Ғайрат Пардаев (исм шарифлар ва жой номлари шартли) хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, Учкўприк туманидаги маҳалларнинг биридаги уйнинг кириш дарвозаси ташқарисида турган Ахмад Алиевга тегишли баҳоси 1.000.000 сўмлик велосипедни яширин равишда талон-торож қилган.
Судда айбига тўлиқ иқрор бўлган Ғайрат Пардаев ўзи мавсумий ишлар билан шуғулланиб, ёлланма ишчи сифатида ишлаб келишини, 2024 йил 11 март куни Учкўприк туманидаги чорва-моллар бозори ҳудудидаги мардикор бозорга иш излаб боргани, тушлик вақтигача бозорда бўлгани, иш чиқмагач уйга қайтиш мақсадида туман маркази томон бўйлаб пиёда юриб келгани, туман марказига етганида, марказдаги чойхонада тушлик қилиб,
0,5 гр. ароқ ичгани, чойхонадан чиқиб Замон кўчаси бўйлаб юриб келаётганида, шлака-блок билан ўралган хонадоннинг кириш дарвозаси ташқарисида яшил рангли велосипедни кўриб қолгани, ён-атрофда ҳеч-ким йўқлигидан фойдаланиб, велосипедни ҳайдаб уйга кетгани айтади. Уйига етиб келиб мастлиги сабабли дарҳол ухлаб қолганини айтган судланувчи кечаси уйқудан туриб велосипедни яшаш хонадонининг қурилиши битмаган хонасига олиб кириб қўйгани, шундан кейин мазкур велосипедни қайтиб ҳайдамагани ҳам айтиб кўрсатув берган.
Унинг яшаш хонадонига ИИБ ходимлари келиб, жиноят иши бўйича гумонланаётганлигини айтиб ИИБ биносига олиб кетишгани, ўғирланган велосипед ҳақида айтишиб, видео-тасвирга туширилган видеони кўрсатишиб, видеода ўша куни велосипедни ҳайдаб кетаётганлиги акс эттирилган тасвирни кўриб, яшил рангли велосипедни ўғирлик содир этилган куни яширин равишда ўғирлаб ҳайдаб уйга олиб келганини эслаб, уйида бўлган яшил рангли велосипедни олиб келиб қайтариб бергани, ҳозирда етказилган зарар тўлиқ қоплангани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини ҳамда енгиллик беришни сўраб кўрсатув берган.
Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳнининг кўрсатувларини, тарафларнинг музокара нутқларини, судланувчининг охирги сўзини тинглаб, жиноят иши материалларини ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқиб судланувчи Ғ.Пардаевни Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганганликда айбли деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
Ғ. Пардаев қилган ишидан пушаймон бўлиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб вилоят судига апелляция тартибида шикоят киритган бўлсада, унинг шикояти қаноатлантиришсиз, тайинланган жазоси ўзгаришсиз қолдирилган.
Нодиржон Раимқулов,
Фарғона вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?
Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.
Никоҳ шартномаси — оилавий барқарорлик ва ўзаро ишонч кафолати
Замонавий жамиятда ҳаёт суръати тезлашиб, инсонларнинг турмуш тарзи ҳам сезиларли даражада ўзгармоқда.