Ўзбекистон
23.07.2023
1 459

ДХХнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбирлар ўтказилди. Хусусан, Андижонда 1996 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, уни Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 19 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур фуқаро ушбу пул маблағидан 16 минг АҚШ долларини Андижон давлат тиббиёт институтида декан ўринбосари лавозимида ишловчи шахсга бериши кераклиги маълум бўлиб, сўралган пулни олган вақтида у ҳам қўлга олинган. Шунингдек, мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган ушбу олий ўқув юртининг ўқитувчиси ҳам ушланган. Бошқа ҳолатда, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшовчи шахс 2 нафар фуқарони Чирчиқ давлат педагогика университетининг бошланғич таълим йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 12,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган. Шу каби, Бухоро давлат педагогика институти ходими 2 нафар фуқарони мазкур олий ўқув юртининг ҳарбий таълим факультетига ўқишга кириш учун бўладиган имтиҳонлардан ўтказиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Сирдарёда Гулистон туманида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган шахс Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи фуқарони Гулистон давлат университетининг жисмоний тарбия йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 3 900 АҚШ доллари ва 1 млн. 150 минг сўм олган вақтида ушланди. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи, 1995 йилда Хоразм вилоятида туғилган шахс ўзганинг ишончига кириб, унинг ўғлини Қозоғистон Республикасидаги университетнинг 2-босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириб, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан бирининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 600 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ва шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинган. Маълум қилинишича, ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?
Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби қандай?
Шунинг учун уларни божхона чегараси орқали олиб ўтиш тартиби оддий транспорт воситаларидан фарқ қилади.