Содда талқин
09.01.2024
1 230

Жанубий Корея Республикаси парламенти итларни гўшти учун кўпайтириш ва сўйишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда "The Chosun Ilbo" газетаси хабар берди.
Қонун лойиҳасида ит гўштини тижорат мақсадларида тарқатиш ҳам тақиқланган. Итни гўшти учун ўлдириш уч йилгача қамоқ ёки 30 миллион вон (22,8 минг доллар) миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Гўшт етиштириш ва тарқатиш учун икки йилгача қамоқ жазоси ёки 20 миллион вон (15,2 минг доллар) миқдорида жарима назарда тутилган. Қонун кучга киргунга қадар мамлакатда уч йиллик имтиёзли давр бўлади, бу даврда ҳеч қандай жазо чоралари қўлланмайди.
Қонун лойиҳасига 210 депутатдан 208 нафари овоз берган, 2 нафари бетараф қолган. Қонун 2027 йилдан кучга кириши кутилмоқда.
Ҳукумат маълумотларига кўра, Корея Республикасида ит гўштидан тайёрланган маҳсулотларни сотувчи 1150 га яқин ит фермаси, 34 га яқин гўштни қайта ишлаш заводи ва 1600 га яқин умумий овқатланиш корхоналари мавжуд.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.