Суд очерклари
21.06.2024
1 461

Қўқон шаҳрида яшовчи Хусан Ҳайдаров (исм-шарифлари ўзгартирилган) салкам 10 йилдан буён Данғарадаги автомобил эҳтиёт қисмлари бозорида савдо қилиб келади. Ўша ерда у ҳамшаҳри Шерали Умаров билан танишиб қолади. Бундан ташқари, бозордаги тадбиркорлар орасида Одил Розиқов билан ҳам қадрдон эди.
Кунларнинг бирида Шералининг О.Розиқовни писанда қилиб айтган гапи Хусанга ёқмайди, аксинча жаҳлини чиқарди.
Бироқ бозордаги таниш-билишлари айни гапнинг туҳмат эканлигини айтишади. Шу боис ўша кундан бошлаб Х.Ҳайдаровнинг кўнглида Шералига нисбатан ғараз пайдо бўлади. Аниқроғи, уни дўппослаб, “ақлини киритиб қўйиш”ни дилига тугади.
Ёмоннинг бир қилиғи ортиқ деганларидай, Хусаннинг охирги вақтларда кучли таъсир қилувчи психотроп дорига ўрганиб қолганига не дейсиз. Шундай қилиб, у 2023 йил 13 июнда ана шу дори таъсирида ғараз ниятини амалга ошириш учун Ш.Умаровнинг дўконига боради. Лекин Шералининг ўғли ҳам ёнида эканини кўриб, ҳайиқади ва қайтиб келади. Орадан 2 кун ўтгач тушликка яқин пичоқ билан қуролланиб, яна ўша манзилга йўл олади.
Хусан рози бўлади. Улар туманнинг “Навбаҳор” маҳалласида жойлашган “Саид Аҳмад” жомеъ масжидига боришади. Масжидга киргач, Ш.Умаров таҳорат олишга ўтиради. Шу маҳал Хусан ёнидаги пичоқни чиқариб, унинг боши ва бел қисмига санча бошлайди. Буни кўриб, атрофдаги одамлар саросимага тушиб қолишади. Ғала-ғовур кўтарилади. Лекин шу ерда ҳозир фуқаролардан бири – Дониёр Шодмонов дарҳол ўзини қўлга олиб, бор кучи билан Х.Ҳайдаровни итариб юборади. Шундан сўнг эсанкираб қолган жиноятчи қабиҳ режасини охирига етказолмай, масжиддан қочиб чиқиб кетади. Воқеалар буёғи эса бузоқнинг қочгани...
...Жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди Хусан Ҳайдаровни Жиноят кодексининг 25-, 97-моддаси 2-қисми “л” банди билан айбдор деб топиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этди.
Хуршид ҚОСИМОВ,
жиноят ишлари бўйича
Фурқат туман суди раиси
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.