#NoComment
23.08.2024
839

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таснифига кўра, 18 ёшдан 45 ёшгача бўлганлар — ёшлар тоифасига мансуб. Бироқ 24-25 ёш оралиғида инсон ички ресурслари энг юқори даражага кўтарилиб, сўнг организм уларни аста-секин сарф қила бошлайди. Айнан шу пайтдан кексайиш жараёни бошланади.
Биз одатда қариликнинг илк ташқи белгиларини 35 ёшга келиб, юз шакли ва тери сифати ўзгара бошлаганда сезамиз. Бу аломатлар кимлардадир эрта, айримларда кечроқ пайдо бўлиши мумкин. Биологлар эса ёшга боғлиқ деградатсия янада аниқроқ бўладиган ва ривожланадиган учта асосий босқични ажратиб кўрсатишади.
АҚШнинг Стенфорд университети тадқиқотчилари 34, 60 ва 78 ёшда қон сифати сезиларли даражада ўзгаришини маълум қилди. Олимлар қон плазмасидаги оқсиллар (протеома) йиғиндисини ўрганиб, уларнинг концентрацияси бу ёшда кескин сакраш даражасида ўзгаради, деган хулосага келди.
Бу, организмдаги энг муҳим ўзгаришлар ва энг сезиларли қариш жараёнлари 34, 60 ва 78 ёшда содир бўлишини англатади.
Бугунги кунда қариш жараёнини секинлаштириш масаласи айниқса долзарб. ЖССТ маълумотларига кўра, аҳолининг умумий сонида 60 ва ундан катта ёшдагиларнинг сони ҳамда улуши ўсишда давом этмоқда. 2019 йилда бу ёшдагилар сони 1 млрд нафарни ташкил этган бўлса, 2030 йилга бориб, ушбу кўрсаткич 1,4 миллиард, 2050 йилда эса 2,1 миллиард кишига етади. Бу ўсиш мисли кўрилмаган суръатларда давом этмоқда ва келгуси ўн йилликларда, айниқса ривожланаётган мамлакатларда тезлашади.
Шу муносабат билан, бутун дунё олимлари ўртача умр давомийлигини ошириш учун курашиш эмас, балки ҳаётнинг фаол даврини (соғлиғини) узайтириш ва сифатли узоқ умр кўришга тобора кўпроқ эътибор қаратиш лозимлигини айтишмоқда. Шу маънода, ҳар бир инсон ўз биологик ёшини кузатиб бориши ва келажакда саломатлиги билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиши, соғлом турмуш тарзига амал қилиши зарур.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
Хорижда миллий ресторани очадиган тадбиркорларга 50 фоизигача субсидия берилади
Давлат хизмати Туризм қўмитаси томонидан my.gov.uz портали орқали бепул кўрсатилади.