currencies image

12 571,90 UZS

13,11

usd

currencies image

13 465,76 UZS

73,19

eur

currencies image

143,83 UZS

1,23

ru



АсосийЯнгиликларЖурналист ўз фаолиятини амалга оширишда дахлсиздир: ОАВга оид муҳим 10 қоида

Журналист ўз фаолиятини амалга оширишда дахлсиздир: ОАВга оид муҳим 10 қоида

Ҳуқуқ

calendar

27.06.2024

eye

345

Журналист ўз фаолиятини амалга оширишда дахлсиздир: ОАВга оид муҳим 10 қоида

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Ушбу сана 1993 йил 3 сентябрдаги Қонун белгиланган. Қонунчиликка кўра, журналистга босим ўтказиш тақиқланади, улар эълон қилган материал жиноят иши қўзғатиш учун сабаб бўлиши мумкин. Hudud24.uz ОАВ соҳасига оид эркинликлар ва кафолатлардан айримларини эслатади.

1. Оммавий ахборот воситалари эркин, журналист дахлсиздир

Янги таҳрирдаги Конституциянинг XV боби 81-82-моддалари бевосита оммавий ахборот воситалари (ОАВ) фаолиятининг конституциявий кафолати ҳисобланади.

Унга кўра ОАВ эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар.

Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди.

2. Журналист ўз фаолиятини амалга оширишда – дахлсиз

Журналист ўз фаолиятини амалга оширишда дахлсизлик кафолатидан фойдаланади. Бунда, танқидий материаллар эълон қилганлиги учун журналистни таъқиб қилишга йўл қўйилмайди.

Ҳеч ким журналистдан эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек, уларнинг матни ўзгартирилишини ёхуд уларнинг нашрдан бутунлай олиб ташланишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.

3. Журналист текширув ўтказишга ҳақли

Журналист ахборот тўплаш ва текширув ўтказишга ҳақли. Журналист ўз текширувлари натижаларини оммавий ахборот воситаларида тарқатиши мумкин. Журналист текшируви даврида қўлга киритган материаллари ва ҳужжатлари олиб қўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин эмас.

ОАВ берган хабарлар жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб бўлиши мумкин.

ОАВ (таҳририят) журналистга ноқонуний топшириқ берса, журналист уни бажаришни рад этишга ҳақли.

Журналист ўзи тайёрлаган хабар ёки материалнинг мазмуни таҳрир жараёнида бузилган деган фикрга келса, унга имзо қўймаслик ёхуд уни нашрдан олиб қолишни (эфирга бермасликни) талаб этиш ҳуқуқига эга.

4. ОАВ давлат органларига нафақат ёзма, балки оғзаки сўров беришга ҳам ҳақли

ОАВ давлат органларига уларнинг фаолияти ҳақида ахборот олиш учун оғзаки ёки ёзма сўров билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Ҳар иккала сўров ҳам тенг кучга эга.

Мазкур сўрови 7 кунда кўриб чиқилади.

Сўровни кўриб чиқиш сўров юборилган давлат органи ваколатига кирмаса, ваколатли органга уч иш кунида юборилади, ОАВ эса бу ҳақда хабардор қилинади. Сўров рад этилганда, ОАВга асослантирилган жавоб юборилади.

5. ОАВ фойда солиғини 50 фоиз ставкада тўлайди

2025 йил 1 июлгача ОАВ фойда солиғини 50 фоиз камайтирилган ставкада тўлайди, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб кириладиган матбаа ускуналари, замонавий фото ва радиотелевизион ускуналар ҳамда қоғоз божхона божидан озод этилади.

6. Журналистлар учун ҳар чоракда танлов ўтказилади

Ҳар чоракда 4 та йўналиш бўйича «Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал» танлови ўтказилади.

Ғолиблар ва совриндорлар қуйидагича рағбатлантирилади:

ҳар бир йўналиш бўйича 1-ўринга – БҲМнинг 50 баравари;

ҳар бир йўналиш бўйича 2-ўринга – БҲМнинг 40 баравари;

ҳар бир йўналиш бўйича 3-ўринга – БҲМнинг 30 баравари;

ҳар бир йўналиш бўйича рағбатлантирувчи ўринга – БҲМнинг 10 баравари.

7. «Олтин қалам» бош миллий мукофот учун автомобиль берилади

«Олтин қалам» миллий мукофоти совриндорлари қуйидагича мукофотланади:

бош миллий мукофот учун – автомобиль;

1-ўрин учун – БҲМнинг 200 баравари;

2-ўрин учун – БҲМнинг 175 баравари;

3-ўрин учун — БҲМнинг 150 баравари;

12 та рағбатлантирувчи номинациянинг ҳар бири учун – БҲМнинг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти.

8. Журналистларнинг хорижий тилларни ўрганиш харажатлари қоплаб берилади

ОТМда журналистика йўналишида таълим берадиган профессор-ўқитувчиларнинг муаллифлик кўрсатув ва эшиттиришлари ҳамда йирик таҳлилий мақолалари уларни моддий рағбатлантириш нуқтайи назаридан илмий мақолага тенглаштирилади.

ОАВда камида бир йил ишлаётган журналистлар ва таҳририят ходимлари хорижий тиллар бўйича B2 ва ундан юқори сертификат олганида, уларнинг хорижий тилларни ўрганиш бўйича харажатлари 50 фоизи (БҲМнинг 15 бараваридан ошмаган қисми) ҳамда имтиҳон топшириш харажатлари компенсация қилинади.

9. Давлат органлари ахборот хизмати бошлиқлари ойлик маоши давлат органи раҳбари ўринбосарининг ойлик маошига тенглаштирилган

Давлат органлари ахборот хизматлари раҳбарлари ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра давлат органи раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилади.

Давлат органлари ахборот хизматларига уларнинг хизмат мажбуриятига кирмайдиган қўшимча мажбуриятларни юклаш, ахборот хизматларининг функциялари ва вазифаларини бошқа бўлинмалар зиммасига юклашга йўл қўйилмайди.

Давлат органлари раҳбарлари ахборот хизматларини телевизор, фото- ва видео ёзиб олиш воситалари, юқори тезликдаги Интернет билан таъминлашга мажбур.

10. Журналист фаолиятига тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади

Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари қуйидагилар учун жавобгарликка тортилиши керак:

цензура қилганлик;

журналистни аккредитация қилишни асоссиз рад этиш ёки аккредитацияни ноўрин бекор қилиш;

журналистнинг сўров билан мурожаат қилиш ва зарур ахборотни олиш ҳуқуқини бузганлик;

журналистга тазйиқ ўтказганлик, унинг журналистлик фаолиятига аралашганлик;

журналистнинг материаллари ва зарур техника воситаларини ғайриқонуний равишда олиб қўйганлик;

ахборот манбаини ёки муаллиф номини унинг розилигисиз ошкор этганлик учун.

Дилмурод Ражабоев,

ҳуқуқшунос, Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 936

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 492

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 359

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 252

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.