currencies image

12 640,21 UZS

49,76

usd

currencies image

13 559,15 UZS

1,19

eur

currencies image

137,02 UZS

0,18

ru



АсосийЯнгиликлар“1 ойлик армия”: кимлар чақирилади-ю кимлар чақирилмайди? 10 та муҳим саволга жавоб

“1 ойлик армия”: кимлар чақирилади-ю кимлар чақирилмайди? 10 та муҳим саволга жавоб

Ўзбекистон

calendar

18.10.2023

eye

1 786

“1 ойлик армия”: кимлар чақирилади-ю кимлар чақирилмайди? 10 та муҳим саволга жавоб

“1 ойлик армия”га бориш ҳамма учун мажбурийми? Хизмат ўташ тартиби қандай? Тўлов қанча ва бунда нималарга эътибор бериш керак? Хизматни ўтаганлар учун ўқишга киришда имтиёз бериладими? Hudud24.uz бугун сафарбарлик чақирув резервида хизматни ўташ тартиби ҳақида муҳим саволларга жавоб беради.

  1. Сафарбарлик чақирув резервида хизматни ўташ мажбурийми?
Ўзбекистон Конституциясида фуқароларнинг ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташи уларнинг мажбурияти эканлиги белгиланган. Сафарбарлик чақирув резервида хизматни ўташ ҳам ҳарбий хизматнинг бир тури саналади. Агар фуқаро бошқача турда ҳарбий хизматни ўтамаган бўлса, сафарбарлик чақирув резерви сафида 27 ёшигача хизматни ўташи шарт (қонунчиликдаги айрим ҳолатлар бундан мустасно).
  1. Кимлар “1 ойлик армия”га чақирилади-ю кимлар чақирилмайди?
Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар. Чақирилувчилар ҳар йили чақирув мавсумида, яъни март-апрель ойларида туман ҳокимининг қарори асосида тайинланган ҳудудий комиссия томонидан саралаб олинади. Бунда тиббий кўрик хулосасига кўра, соғлом деб топилган, оилавий шароити яхши бўлган номзодлар танлаб олинади. Қуйидаги тоифадаги шахслар тинчлик даврида муддатли ҳарбий хизматга ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилишдан озод этилади: 1) саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган чақирилувчилар; 2) яқин қариндошларидан бири (ака-укаси, опа-синглиси) ҳарбий хизматни ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки вафот этган чақирилувчилар; 3) рўйхатдан ўтган диний ташкилотлардан бирида диний рутба эгаси бўлган чақирилувчилар. Жиноий жавобгарликка тортилган, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилмайди.
  1. Хизмат ўташ тартиби қандай?
Сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўташни шартли равишда икки босқичга бўлсак бўлади: тўловларни амалга ошириш ва бир ой давомида ҳарбий йиғинда бўлиш. Аввало, сафарбарлик чақируви резерви учун хизматга чақирилувчилар билан суҳбат ўтказилади. Кейин ушбу фуқаролар билан Сафарбарлик чақирув резерви сафида хизматни ўташ ва бадал ўтказиш тартиби тўғрисида ёзма шартнома тузилади. Тўловлар амалга оширилгандан сўнг улар бир ойлик ҳарбий йиғинга жалб этилади. Сафарбарлик чақируви резерви сафига олинган шахсларнинг ҳарбий йиғинлари ҳудудий принцип асосида Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари базасида ташкил этилади. Бунда хизматчига қайси ҳудудда хизматни ўташ танлови берилмайди. Фуқаролар хизматни ўташ даврида ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга жалб этилишлари, шунингдек фавқулодда вазиятлар ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз рўй берган тақдирда ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилишлари ҳам мумкин.
  1. Тўловларни биратўла тўлаш шартми, аввалдан тўланмаса жавобгарлик келиб чиқадими?
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари тўлаш хизматга олингандан кейин бир йил мобайнида тўланади. Томонларнинг келишувига кўра тўлов шартномада белгиланган муддат мобайнида тўлиқ ҳажмда бирйўла ёхуд босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин. !!Муҳим: Шартнома имзолаётганингизда эътибор беринг: Сизда белгиланган тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи бор! Агар шартномада тўловлар тўлиқ ҳажмда бир йўла тўланиши кўзда тутилган бўлса, бадални аввалбошдан тўлашингиз шарт. Акс ҳолда тўланмаган сумма суд тартибида ундириб олинади. Ўзбекистонда сафарбарлик чақирув резервининг (1 ойлик ҳарбий хизмат) тўлов бадали меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7 баробарига (6 млн 860 минг сўм) тенг.
  1. Сафарбарлик чақирув резервида хизматни ўташ учун тўланган пул қайтариб олиниши мумкин?
Пул бадалларини тўлаган, лекин бир ойлик ҳарбий йиғинга ҳали бормаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига у тўлаган маблағлар қуйидаги ҳолатларда қайтарилади:
  • хизматчи ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда (бошқача айтганда, бадал пулларини тўлагач, тиббий кўриклардан ўта олмаганда);
  • хизматчи I, II ёки III гуруҳ ногирони бўлиб қолса;
  • хизматчи вафот этган тақдирда (унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига);
  • Мудофаа вазирлигининг “Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари” махсус ҳисобрақамига янглишиб пул ўтказиб юборилганда.
Бошқа ҳолатларда пул бадаллари қайтариб берилмайди.
  1. Меҳнат шартномаси асосида шлаётган фуқаронинг СЧРдаги хизмат даври учун ойлик маоши сақланадими?
Амалдаги Меҳнат кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, агар ходим сафарбарлик чақирув резерви сафида хизматни ўташга жалб қилинса, шу давр мобайнида унинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик маоши сақланади. Қолаверса, ходим ҳарбий йиғиндан қайтгунига қадар меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинишига йўл қўйилмайди (корхонанинг тугатилиши ҳолатлари бундан мустасно).
  1. Кимлар “1 ойлик” ҳарбий хизмат ўталиши муддатини кечиктиришга ҳақли?
Фуқароларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш ҳудудий комиссиянинг қарори асосида қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади: – уларнинг оилавий шароитига кўра; – саломатлигига кўра; – ўқишни давом эттириши учун. Олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабалар ўз розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши мумкин. Бунда талабалар бир ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга июл-август ойларида жалб этилади.
  1. Сиртқи таълим шаклида ўқиётган талабалар ҳам хизмат муддатини кечиктириши мумкинми?
Қонунда олий таълим муассасаларида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар ўқишни давом эттиришлари учун уларнинг чақирилиш муддати ўқишни тамомлагунларига қадар кечиктирилади. Эътибор беринг, бу ерда сиртқи ўқишда ўқийдиган талабаларнинг хизмат муддатини кечиктириши ҳақида гап бормаяпти. Демак, “заочное”да ўқийдиганлар СЧР да хизмат ўташ муддатини кечиктириш ҳуқуқига эмас.
  1. “1 ойлик армия”да бўлганлар учун ўқишга киришда имтиёз бериладими?
Муддатли ҳарбий хизмат ва контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаганлар учун бериладиган имтиёз ва кафолатлар сафарбарлик чақирув резерви сафида хизмат ўтаганларга нисбатан татбиқ этилмайди. Шунингдек, ОТМларга ўқишга киришда ҳам ҳеч қандай имтиёз тақдим этилмайди.
  1. Ҳарбий хизматни ўтамаганлик учун жавобгарлик борми?
Сафарбарлик чақирув резерви сафида хизматни узрсиз сабабларга кўра ўтамаганлик ҳарбий хизматдан бўйин товлаш сифатида таснифланади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 237-моддасига мувофиқ, муддатли ҳарбий хизмат ёки муқобил хизматга чақирувдан, сафарбарлик чақируви резерви хизмати сафига олинишдан ёки хизматни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервида ўташдан бўйин товлаш — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача  (660 минг сўмдан 1 млн 650 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Неъматулло Замонов,

Hudud24.uz колумнисти.

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2024, 12:32
5 390

Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда. Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми? Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.


3-апрел 2024, 12:01
2 340

Алимент учун чет элга чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш тартиби: муҳим 6 та қоида

Алимент тўловчи айрим шахсларнинг бевосита даромад манбаи чет элга чиқиш, миграция билан боғлиқ. Бундай ҳолларда чет элга чиқишга қўйилган тақиқни алиментни олдиндан тўлаш ёки алимент бўйича гаров шартномасини тузиш орқали олиб ташлаш мумкин.


23-апрел 2024, 12:43
1 563

Жаримага тортиш ҳақидаги қарор кеч берилса, уни тўламаслик мумкинми? Йўл-ҳаракати қоидалари бўйича ишларни кўриб чиқишдаги 7 муҳим жиҳат

Уч ой ўтгандан кейин жарима хабарномаси келиши қонунийми? Ҳайдовчи камерага тушса, жаримани ким тўлайди: машина эгасими ёки уни бошқарган одам? Қачон тезликни оширганлик учун жарима қўлланмайди? Маъмурий баённомани имзоламаслик мумкинми, имзоламаса, нима бўлади? Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз унга жарима қўлласа ёки қарор унга кеч берилса, уни тўламаса ҳам бўладими? Умуман, агар қоидабузарга вақтида жазо берилмаса, кейинчалик жазолаш мумкинми?


24-апрел 2024, 14:07
1 358

Вафот этган шахсни ота сифатида белгилаш мумкинми? Оталикни белгилаш бўйича муҳим 6 қоида

Никоҳда туғилган боланинг ота-онасига оид маълумотлар никоҳ гувоҳномаси асосида ёзилади. Никоҳда туғилмаган боланинг ота-онасига оид маълумотлар-чи? Оталикни белгилашда фарзанд розилиги олинадими? Hudud24.uz мазкур мақолада оталикни белгилашнинг айрим ҳуқуқий асослари ҳақида маълумот беради.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
23-октябр 2023, 07:45
1 121

Ногиронлиги бор шахслар ва уларнинг қаровчиларига қандай имтиёзлар бор?

Қонунчиликда ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчи фуқаролар учун 80 дан ортиқ имтиёзлар берилган. Hudud24.uz қуйида шуларнинг айримлари ҳақида тўхталиб ўтади.

cover image
1-октябр 2023, 14:05
667

56 кунлик таътил, ҳафтасига 36 соатлик иш, 500 млн сўмгача ютуқлар: ўқитувчиларга қандай имтиёзлар берилган?

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Ушбу кун муносабати билан “Hudud24.uz” нашри ўқитувчилар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ҳақида маълумот бериб ўтади.

cover image
7-сентябр 2023, 14:00
3 904

Автомактаб харажатларидан тортиб деҳқончилик учун субсидияларгача – “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун 5 муҳим имтиёз

Қонунчиликда “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун 25 га яқин имтиёзлар назарда тутилган. hudud24.uz уларнинг айримларидан фойдаланиш ҳақида маълумот беради.

cover image
1-сентябр 2023, 14:00
4 438

Айрим талабаларга конрактининг 50 фоизи тўлаб берилади: имтиёздан фойдаланиш ҳақида 5 та муҳим маълумот

“Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларга контракт пулининг бир қисми қоплаб берилади. Контрактнинг қанча қисми тўлаб берилади? Имтиёз қайси ОТМларда амал қилади? “Супер контракт” ҳам тўлаб бериладими? Қаерга мурожаат қилиш керак? hudud24.uz қуйидаги мақолада ушбу имтиёздан фойдаланиш тартибини тушунтиради.