currencies image

12 557,67 UZS

2,51

usd

currencies image

13 448,01 UZS

17,76

eur

currencies image

147,37 UZS

0,32

ru



АсосийЯнгиликлар11-12 март кунлари Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида автомобиллар ҳаракати чекланади

11-12 март кунлари Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида автомобиллар ҳаракати чекланади

Ўзбекистон

calendar

10.03.2023

eye

491

11-12 март кунлари Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида автомобиллар ҳаракати чекланади

Тошкентда югуриш мусобақалари ўтказилиши сабаб 11-12 март кунлари қатор кўчалар автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, 12 март куни Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган “V International Tashkent Marathon”, “Yangi nafas”, “Men G‘olib” оммавий югуриш мусобақалари ўтказилади. Шу муносабат билан айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. 2023 йилнинг 11 март куни соат 10:00 дан 12 март куни соат 16:00 гача: Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов кўчаси билан кесишган чорраҳадан Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳагача; 2023 йил 12 март куни соат 06:00 дан соат 14:00 гача: Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов кўчаси билан кесишган чорраҳадан Шароф Рашидов кўчаси билан кесишган чорраҳагача; Шароф Рашидов кўчаси – Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Ислом Каримов кўчаси билан кесишган чорраҳагача; Ислом Каримов кўчаси – Шароф Рашидов кўчаси билан кесишган чорраҳадан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳагача; Афросиёб кўчаси – Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳадан Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган чорраҳагача; Шаҳрисабз кўчаси – Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача; Ойбек кўчаси – Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган чорраҳадан Нукус кўчаси билан кесишган чорраҳагача; Нукус кўчаси – Ойбек кўчаси билан кесишган чорраҳадан Истиқбол кўчаси билан кесишган чорраҳагача; Абдулла Қодирий кўчаси – Истиқбол кўчаси билан кесишган чорраҳадан Абай кўчаси билан кесишган чорраҳагача. Ҳокимлик ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этди.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 840

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 475

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 348

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 243

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.

Мавзуга доир янгиликлар: