currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликлар15 апрелдан ҳайдовчилик гувоҳномасини my.gov.uz орқали ҳам расмийлаштириш мумкин

15 апрелдан ҳайдовчилик гувоҳномасини my.gov.uz орқали ҳам расмийлаштириш мумкин

Ўзбекистон

calendar

14.04.2023

eye

2 274

15 апрелдан ҳайдовчилик гувоҳномасини my.gov.uz орқали ҳам расмийлаштириш мумкин

2023 йил 15 апрелдан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилади. Бу бўйича “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш тартибини соддалаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Ҳайдовчилик гувоҳномасини my.gov.uz орқали расмийлаштиришда ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари жойлаштирилади, агар ахборот тизимларида ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари мавжуд бўлмаган тақдирда ариза берувчилар ўзларининг имзо намунасини электрон шаклда тақдим этади. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ҳамда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш бўйича аризалар ариза берувчиларнинг ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали онлайн тарзда ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин. Янги расмийлаштирилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини почта орқали олиш имконияти яратилади. 2023 йил якунигача барча мавжуд ҳайдовчилик гувоҳномалари жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига боғланган ҳолда рақамлаштирилади.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: