Ўзбекистон
24.09.2023
1 461

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Натижада, Жиззахда “П.Ў.” УК ўргатувчи устаси Р.М. фуқаролар М.А. ва Р.М.га Фарғона вилоятидаги танишлари ёрдамида “В.”, ”С.” ва “Е.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига 1 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган. Шу каби, Чиноз туманида қайд этилган ҳолатда фуқаро Б.Т. фуқаро К.Б.га гўёки “Ватанпарвар” ташкилотида ишловчи танишлари ёрдамида имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериши эвазига 1 100 АҚШ долларини олган олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бундан ташқари, Навоий вилоят фуқаро А.А. фуқаро Ж.Р.га автомактабда ўқиганлиги ҳақида маълумотнома тайёрлаб бериб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган имтиҳонлардан гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ўтказиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.
Эҳтиёт бўлинг! Фирибгарликнинг янги тури – “Сhargeback”
Ўзбекистонда кенг тарқалиб, тадбиркорлик субъектларининг катта молиявий йўқотишларига сабаб бўлаётган жиноий схема ҳақида нималарни билиш керак?
Андижонда қарийб 542 млн сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
МЧЖ томонидан келишилган миқдордаги маҳсулот етказиб берилмасдан, бунга ажратилган пуллари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилган.
Салкам 2 минг “кўки” эвазига “права” олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тўртта ҳудудда ноқонуний валютафурушлар аниқланди. Уларга қонунчиликда қандай жазо қўлланилиши мумкин? Кимлар жавобгарликка тортилмайди?
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари томонидан валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.